Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи

Маълумки, мамлакатимизда музейчилик тарихи бир-бир ярим асрга бориб тақалади. Шу вақтда Ўзбекистоннинг йирик шаҳарлари –Тошкент (1876 й) ва Самарқанд (1896 й) шаҳарлари қаторида Фарғонада ҳам биринчи­лар­дан бўлиб музей ташкил қилинган. Мазкур музейга 1894 йилда асос солинган. Музейни ташкил этилиши­га доктор А. Смирновнинг шахсий коллекцияси ва шу йили ўтказилган Қишлоқ хўжалик кўргазмаси учун йиғилган ашёлар туртки …

ЛОЙДАН ТАРАЛГАН СЕҲРЛИ ОҲАНГ

IMG_1260

Халқаро ҳунармандчилик фестивали олдидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги “2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган “2018-2019 йилларда туризмни ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар” дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида йиллар давомида ўзларининг такрорланмас санъат асарлари билан дунёни лол қолдириб келаётган риштонлик уста-кулоллар ҳам талай ибратли ишларни амалга оширмоқдалар. …

ФАРҒОНА ВОДИЙСИДАГИ ЗИЁРАТ МАНЗИЛГОҲЛАРИ

IMG_1267

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2016 йил 2 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ сайёҳлик мамлакатимиз иқтисодиётининг стратегик тармоғи сифатида белгиланди. Президентнинг 2017 йил 16 августидаги қарори билан 2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Ўтган йил февраль ойининг ўзида Президентнинг шу соҳага доир 4та муҳим …

Шоҳжаҳон Эргашев қийин кечган жангда ғалаба қозонди

shoh644

Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Шоҳжаҳон Эргашев (16-0, 14 КО) ўзининг навбатдаги жангини ўтказди. Канзасдаги Малвейн шаҳрида бўлиб ўтган бокс кечасида у америкалик Майкал Фоксга (19-1, 5 КО) қарши рингга чиқди. Рақибидан 14 см пастроқ бўйга эга бўлган Шоҳжаҳон Эргашев (179 см унинг бўйи, Фокс 193 см) тарозида роппа-роса 64,4 кг тош босди. Қизиғи унинг рақиби Фокс ҳам худди Эргашев каби 64,4 кг вазнда …

В ногу со временем

В Год активных инвестиций и социального развития в Фергане создано совместное узбекско-корейское предприятие «Winchemical», которое  будет производить современные обои и изоляционные материалы, востребованные на внешнем и внутреннем рынках. Предприятие основано совместными усилиями компании  «Win housing International» и акционерным обществом «Farg’onaazot». Стоимость проекта составляет 31 миллион долларов США, из них 1,0 миллион долларов собственные средства, а …

Фарғона давлат университети Европа Иттифоқининг “MAGNET”лойиҳасида фаол иштирок этмоқда

351351

Фарғона давлат университети Европа Иттифоқининг Эразмус+ дастури доирасида амалга оширилаётган “Университетлар ўрта ёш ишсиз аҳолини касбий тайёрлаш ва малакасини оширишда асосий ҳамкор сифатида” (МАГНЕТ) лойиҳасида иштирок этиб келмоқда. Лойиҳа умумий қиймати 646 471 еврони ташкил этиб, у 2016-2018 йилларга мўлжалланган. Лойиҳанинг асосий мақсади Ўзбекистон олий таълим муассаларида Карьера марказларини ташкил этиш асосида ўрта ёш ишсиз аҳолини …

ҚЎҚОНДА ХАЛҚАРО ҲУНАРМАНДЧИЛИК ФЕСТИВАЛИГА ПУХТА ҲОЗИРЛИК КЎРИЛЯПТИ

27bc61d436fa380a8bc1379507ef2571

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиш тўғрисида”ги Қарори мамлакатимиз маданий ҳаётида катта воқеа бўлди. Мазкур қарор миллий туризмни янада ривожлантириш, шунингдек, халқлар орасида дўстлик, маданий гуманитар алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Давлатимиз раҳбарининг “Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиш тўғрисида”ги Қарорида кўзда тутилганидек, ҳар икки йилда бир маротаба Қўқон шаҳрида Халқаро ҳунармандчилик фестивали ташкил …

“ЗАПРЕТ”: – Россияга келиш учун таъқиқ ҳақида батафсил

21.5

Бугунги кунда чет давлат фуқароси унга нисбатан таъқиқ қўйилган ёки қўйилмаганини икки усулда мустақил равишда билиб олиши мумкин. Биринчи усул ОНЛАЙН яъни Россия Федерацияси Ички Ишлар Вазирлигининг Миграция масалалари бўйича бўлими сайтида интерактив тизим орқали билиб олишлари мумкин (мана бу ерда). Бу учун интернет тармоғида айтиб ўтилган хизмат саҳифасини очиб, ўз маълумотларини киргизишлари керак бўлади. Юлдузча қўйилган жойларга маълумот тўғри, айни паспортдагидек киритилиши шарт. Иккинчи усул Россия Федерацияси Ички Ишлар Вазирлигининг Миграция масалалари бўйича бўлимига таъқиқ борасида маълумот учун ёзма мурожаат этишларидан иборат. Ариза ёзилганда шахсий маълумотлар тўғри келтирилишига алоҳида эътибор беришни унутманг. Аризада албатта тўлиқ исм-шарифингиз, туғилган санангиз, фуқаролигингиз, жинсингиз ва паспорт маълумотларингиз келтирилиши жоиз. Бундай ариза билан Миграция бўлимига ўзингиз ёки сизнинг номингиздан ишончнома (“доверенность”) орқали бошқа шахс ҳам мурожаат қилиши мумкин. Топиширилган аризага Миграция бўлими ҳодимлари 10 кун ўтиб, ёзма жавоб беришлари жоиз.

ПАТЕНТСИЗ “КИРДИ-ЧИҚДИ” ҚИЛИБ ЮРГАНЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ ҲОЛАТИ ҲАҚИДА

Россия чегара

“Россияга кириш-чиқиш тартиби ҳақидаги” ФЗ-114 рақамли Федерал Қонуннинг 27-моддасига кўра таъқиқлар чет давлат фуқаросининг Россияда қанча вақт ноқонуний яшаганлигидан келиб чиқиб, турли муддатларга қўйилади.

170 суткагача ноқонуний яшаганлиги учун 3 йил муддатга таъқиқ қўйилади;
170 суткадан 270 суткагача ноқонуний яшаганлик – 5 йиллик таъқиқ учун асос ҳисобланади;
270 суткадан ортиқ муддат ноқонуний яшаганлар учун 10 йил (максимал таъқиқ муддати) ичида Россия ҳудудига киришга таъқиқ қўйилади.

ПАТЕНТ УЧУН ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТЛАР

patent

ЯНГИ ПАТЕНТ ТИЗИМИ ҲАҚИДА: Россия 2015 йил 1 январдан бошлаб меҳнат муҳожирлари учун ишлашга рухсат берувчи янги патент тизимини жорий қилган. Янги тартибга кўра, меҳнат муҳожири Россияда ишлаш учун патентни  олади ва уни бир йилгача узайтириши мумкин. Ишлаш учун патентни Россияга кирганидан бошлаб 30 кун ичида олиши лозим. Бир йилдан сўнг мусофир патентни яна бир йилга узайтириш ҳуқуқига эга. …

Яндекс.Метрика