Лойиҳа ҳақида

Сайт Россияда мусофир, муҳожир бўлиб, меҳнат қилаётган ўзбек тилида сўзлашувчиларга маълумот манбааси бўлиб хизмат қилиши кўзда тутилган. Лойиҳанинг мақсади Россиядаги миграция йўналиши бўйича ахборот танглигини бартараф этиш ҳисобланади. Лойиҳа тижорат мақсадида ташкил этилмаган. Сайт ОАВ тарзида рўйхатдан ўтмаган ва  ҳозирча шахсий блог мақомига эга.

Барча маълумотлар тегишли идоралар сайтларидан олиниб, соҳа мутаҳассислари билан маслаҳатлашилган тарзда ўзбек тилига таржима қилингач, ушбу сайтда бўлишилади. Эълон қилинган маълумотлар шахсий фикр ва маслаҳатлар билан тўлдирилиши мумкин.

Қўшимча қулайлик сифатида сайтда эълон қилинган ҳар бир материал остида изоҳ қолдириш имконияти ташкил этилган. Изоҳларда саволлар, фикрлар билан мурожаат этилиши мақсадга мувофиқ.

Қолдирилган саволларга жавоблар жойлардаги ҳуқуқ мутаҳассислари, Ўзбекистон-Россия дўтслик уйи вакиллари, Миграция Хизмати тажриба бўлими стажерлари, миграция масалалари билан шуғулланувчи адвокатлардан олинади.

Таклиф ва мулоҳаза учун қуйидаги изоҳ қолдириш тугмасидан фойдаланишингиз ёки zari94@mail.ru электрон почтасига хат йўллашингиз  мумкин.

 

Яндекс.Метрика