Ёшларга тадбиркорлик учун кредитлар ажратилмоқда

Ўзбекистонда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларга ҳаётда ўз йўлларини топишлари учун имкониятлар яратилмоқда. Бугунги кунда энг долзарб масаласи ёшлар бандлигидир.

Фарғона, Фурқат, Қўштепа ва Қува туманларида меҳнат ярмаркалари ўтказилиб, 12 нафар ёшлар доимий иш билан таъминланди. Вилоят бўйича яна 12 нафар ёшга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун  учун жами 230,2 млн. сўм кредит маблағи ажратилди.

Риштон туманида мини футбол бўйича «Ҳоким кубоги» ташкил қилиниб, 70 нафар ёшлар ғолиблик учун куч синашдилар.

Шунингдек, 3 декабрь – Халкаро ногиронлар куни муносабати билан Бағдод тумани ХТБ тасарруфидаги 88-сон махсус мактаб интернат тарбияланувчиларига 20 дона компьютер жамланмаси ҳамда 17 та махсус стол-стуллар ҳомийлик маблағлари асосида етказиб берилди.

Марғилон шаҳар сектор раҳбарлари иштирокида 20 нафар уюшмаган ёшлар ва 50 нафар умумтаълим мактаби битирувчилари билан учрашув ўтказилди. Учрашувда 6 нафар ёшлар ишга жойлашиш, 7 нафари имтиёзли кредитлар олиш, 4 нафари тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйишда ер майдонлари ажратиш ва 1 нафари ОТМларда тахсил олаётган талабаларга «Таълим кредити» ажратилишида амалий ёрдам берилишини сўраб мурожаат қилишди. Туман ҳокимлиги томонидан масъул шахсларга кўрсатилган мурожаатларни амалга ошириш бўйича топшириқлар берилди.

Шунингдек, Тошлоқ туманида ёшлар билан ўтказилган учрашув жараёнида иштирокчилар томонидан «Тадбиркорлар фестивали» ўтказиш ва тадбиркорликни йўлга қўйиш ниятида бўлган  ёшлар учун ўқув курслари ташкиллаш бўйича мурожаатлар билдирилди. Туман ҳокими томонидан  тадбиркорликда яхши натижаларга эришиб келаётган ёш тадбиркорлар ва ёшлар ўртасида учрашув ташкил этиш ва уларни қўллаб қувватлаш бўйича тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Қувасой шаҳрида ташкил этилган касб ҳунарга ўқитиш масканига ташриф буюрилиб, у ерда таҳсил олаётган 23 нафар ўқувчининг машғулотлари билан танишилди. Шундан сўнг мазкур ўқувчиларнинг ўқув курсини якунлаганларидан сўнг ишга қабул қилинишларини таъминланлаш мақсадида, шаҳарда фаолият олиб бораётган «Universal best textile group» ва «ATM textile» корхоналарида амалиёт олиб боришлари юзасидан корхоналар рахбарлари билан келишувга эришилди.

Фарғона тумани «Шоҳимардон» маҳалласида 3 декабрь – Халкаро ногиронлар кунига багишланган «Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам» шиори остида юриш марафони ўтказилиб, 600 дан ортиқ фуқаролар иштирок этди.

Бундан ташқари, туманда ҳарбий техникалар намойиши, ҳарбийлар кўргазмали чиқишлари намойиш этилиб, 2.500 нафар фуқаро иштирок этди. Туман ҳокимлиги томонидан 14 нафар ногиронлиги бўлган ёшларга ногиронлик аравачаси тарқатилди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Яндекс.Метрика