Ўзбекистонда корнонавирус пандемияси туфайли карантин жорий этилган. Вирус тарқалишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларга тўлиқ амалга қилинмоқда.
Чет давлатларда қолиб кетган минглаб ватандошларимиз чартер рейслар орқали юртимизга олиб келинди. Уларнинг кўпчилиги республикамиздаги махсус ажратилган шифохона, сиҳатгоҳ, оромгоҳ, профилакторий ва бошқа муассасаларга карантинга жойлаштирилди. Уларнинг ҳар бирлари, оила аъзолари давлат эътиборида бўлиб, алоҳида ғамхўрлик кўрсатилмоқда.
Муассаларда хизмат қилаётган шифокор, ҳамшира, лаборант ва бошқа тиббиёт ходимлари, оилаларига ҳам эътибор қаратиляпти. Бу бўйича Президент Шавкат Мирзиёевнинг коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинган тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларини қўллаб-қувватлаш бўйича махсус қарори қабул қилинди. Уларни моддий рағбатлантириш назарда тутилди.
Бутун республика миқёсида хайрия акциялари ташкил этилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошида “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоатчилик фонди тузилиб, ушбу жамғармага бугунги кунгача 30 млрд сўмдан зиёд маблағ келиб тушган. Ушбу маблағлар инфекция тарқалишининг олдини олиш, тиббий асбоб-анжомлар харид қилиш каби хайрли ва долзарб мақсадларда сарфланмоқда.
Бугун кам таъминланган оилаларни йўқлаб, ҳолидан хабар олиш, уларга ёрдам кўрсатишнинг аҳамияти ҳар доимгидан ҳам муҳимлигини кўпчилик тушуниб етди. Бундай хайрли ва эзгу ишлар бутун дунёга ташвиш келтирган коронавирус пандемиясига қарши бирдамликда курашишнинг ажралмас қисмидир.
Фарғона шаҳар 4-сектор раҳбарлари ҳам ушбу савоб ишдан четда қолаётгани йўқ. Аҳоли яшаш пунктларида карантин қоидаларига қатъий риоя қилишлари лозимлиги тўғрисида тушунтириш бериш билан бирга, ушбу синовли кунларда оғир вазиятга тушиб қолмасликларини таъминлашга, давлатимиз ҳар бир фуқаросини ҳимоя қилишга ва қўллаб-қувватлашга ҳар доим тайёрлигини етказмоқдалар.
Сектор раҳбарлари карантин даврида 1000 га яқин хонадонга керакли бўлган гўшт, ёқ, картошка, ун, тухум, пиёз, нон каби асосий истеъмол маҳсулотлари жамлаб, маҳаллалардаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга тарқатилди.
Шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Ҳ.Ҳабибидинов ҳам фуқаролар хонадонида бўлди.
– Бугуннинг ўзида 1-сектор ҳудудидаги 71 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар ҳолидан хабар олинди, – дейди Ҳ.Ҳабибидинов. – Уларга озиқ-овқат маҳсулотлари бериш билан бирга, шунингдек, карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш коронавирусни енгишда муҳим аҳамият касб этиши борасида тушунтиришлар берилди.
Шаҳар прокурори А.Маматалиев бошчилигида 2-сектор аъзолари ҳудуддаги маҳаллаларда яшаётган кам таъминланган 68 та оилада бўлиб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари билан бирга, ҳимоя ниқоби ва антисептик воситалар тарқатилди.