8 март ва анъанавий янги Зулфияхоним издошлари

2

Зулфия номидаги Давлат мукофотининг таъсис этилиши Ўзбекистоннинг истеъдодли қизлари ҳаётида улкан воқеа бўлган. Бу мукофот мамлакатда иқтидорли қизларни кашф этиш, уларни қўллаб-қувватлаш, орзу-интилишларини амалга ошириш ва жамият ҳаётида янада фаолроқ ва ташаббускорроқ бўлиши учун пухта замин яратади.

Президент Шавкат Мириёевнинг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ Зулфия номидаги Давлат мукофоти таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт ва жамоатчилик фаолиятида алоҳида ютуқларга эришган, ҳар бир вилоятдан эндиликда икки нафардан иқтидорли қизларга бериладиган бўлди.

Унга кўра умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари бўлган ўқувчилари олий таълим муассасаларининг бакалавриат босқичига, бакалавриат талабалари эса олий таълим муассасаларининг магистратурасига тегишли йўналиш ва ихтисослик бўйича кириш синовларисиз давлат грантлари асосида қабул қилиниши белгилаб қуйилди. Ҳужжатга мувофиқ Зулфия номидаги Давлат мукофотини 22 дан 30 ёшгача бўлган иқтидорли қизларга тақдим этилиши белгиланди. Аҳамиятли жиҳати, ёш чегарасининг узайтирилганлиги фан-таълим соҳасида илмий изланишлар билан шуғулланаётган олима қизлар учун кенг имкониятларни яратиб берди.

Танловни ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш, мукофотни муносиб эгаларига топшириш ва қизларимизни ҳам маънан, ҳам жисмонан соғлом ва баркамол бўлиб вояга етишларини таъминлаш йўлида тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар йилдан-йилга такомиллашиб, сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилмоқда. Миллий қонунчилигимиздаги тегишли ўзгаришларга кўра Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссиясининг янгиланган таркиби тасдиқланди.

Ҳудудларда ҳам мазкур мукофотга оид комиссиялар таркиби қайта кўриб чиқилиб, янги таркибга холисона, очиқлик ва шаффофлик асосида ёндашадиган, мукофотнинг йўналишлари бўйича ижобий тажриба тўплаган етук мутахассислар киритилди. Бугунги кунда Хотин-қизлар қўмитаси томонидан комиссиялар фаолиятини танловнинг энг қуйи босқичидан шаффоф ўтказишга қаратиш, танловнинг туман (шаҳар) босқичларида ҳақиқий истеъдодли қизларни аниқлаш, республика ва халқаро танловлар, олимпиадалар ғолибларини саралаш, бу ишларни тизимли ташкил қилинишини тўғри йўлга қўйилишига яна жиддий эътибор қаратилди. Шу асосида юртимиз бўйича жами 4250 нафар иқтидорли қизларнинг рўйхати шакллантирилди. Улардан энг фаол, изланувчан, истеъдодлиларига эса Зулфияхоним қизлари деган шарафли номга таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт ва жамоатчилик фаолиятида алоҳида ютуқларга эриши учун муносиб топилди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Яндекс.Метрика