ФАРҒОНАДА ЯНГИ МЕҲМОНХОНАЛАР ҚАД РОСТЛАЙДИ

3

Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 5 январдаги “Туризм тармоғини жадал ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида” ги Қарори мамлакатимизда туризмни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлган бугунги кун стандартлари талабларига жавоб бера оладиган меҳмонхоналар барпо этиш, бу борада инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, маданият объектлари ва муассасаларида замонавий ахборот технологияларини татбиқ этиш бўйича энг яхши таклифларни танлаб олиш имкониятини яратади.
Қарор ижросини таъминлаш мақсадида вилоят бўйича умумий қиймати 28,5 АҚШ долларлик 27 та инвестиция лойиҳалари шакллантирилди. Лойиҳаларнинг 17,7 млн. тадбиркорлар, 2,6 млн. чет эл инвестицияси, 10,8 млн эса кредит маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.
2019-2020 йиллар якунига қадар 27 та меҳмонхоналарда 1218 рақамлар ва 2714 та ўринлар яратилади.
Қўқон шаҳрида шу йилнинг сентябр ойида ўтказиладиган Халқаро ҳунармандчилик фестивалига муносиб туҳфа сифатида 10 та замонавий талабларга жавоб берадиган меҳмонхона барпо этилиши режалаштирилган,- дейди вилоят қурилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Баҳодиржон Ҳужаматов.- Шаҳарнинг Туркистон , Сарбоз, Турон, Боғистон Янги ҳаёт, Бўрчилик кўчаларида 80-200 ўринли меҳмонхоналар қурилиши бошлаб юборилди. Шунингдек, Марғилон шаҳрида 4 та, Риштонда, Сўх туманида замонавий кўринишдаги меҳмонхоналар бунёд этилади.
Ўтган йилнинг июль ойида Қўқон шаҳрининг Мавороуннаҳр кўчасида 30 ўринли “Аср” номли меҳмонхонани фойдаланишга топширганмиз,- дейди “УСТА AI- KOKAND TURIZM” оилавий корхонаси раҳбари Бахтиёржон Содиқов.- Бу йил Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили муносабати билан фаолиятимизни янада кенгайтириб шаҳарнинг Туркистон кўчасида 50 ўринли меҳмонхона қуришни мақсад қилдик. Умумий қиймати 6 млрд. сўм сарфланиши кўзда тутилаётган меҳмонхона қурилишида шу кунларда 30 нафар қурувчи ишчилар меҳнат қилишяпти. Меҳмонхонамиз билан Худоёрхон Ўрдасининг оралиқ масофаси атиги 500 метр. Шу боис меҳмонхонани дунё стандартларига жавоб бера оладиган, барча қулайликларга эга, сайёҳларнинг севимли масканига айлантириш эзгу-мақсадимиз. Меҳмонхона Ўзбекистон Мустақиллигининг 28 йиллиги байрамига муносиб туҳфа бўлади.
Қисқа фурсатда Бешариқ туманида ҳам оилавий корхона томонидан 10 та рақамли 24 меҳмон ўрнига эга бўлган “Нуринисо она” номли меҳмонхона 5 млн. АҚШ доллари ҳисобига қуриб фойдаланишга топширилади.
Жорий йилнинг 6 ойи давомида вилоятимиз бўйича 15 та меҳмонхона қуриб битказилади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Яндекс.Метрика