Ўзбекистонда хорижда ўқиган ёшларга эҳтиёж мавжуд

212

Президент Шавкат Мирзиёев замонавий кадрларга бўлган эҳтиёжни тўлдириш, билимли ёшларни стратегик соҳаларга жалб этиш масалаларига алоҳида эътибор бермоқда.

Ўзбекистонда ҳозирги пайтда хорижда докторантура ва магистратурада ўқитиш, малака ошириш ва стажировкани ташкил қилиш бўйича дастлабки эҳтиёж 3,5 мингдан ортиқ. Халқаро илмий ва амалий тажриба эга 600 нафардан зиёд ўзбекистонликларга эҳтиёж мавжуд. 1000 га яқин хорижий олимлар ва экспертларни жалб этишга талаб борлиги баён этилди.

Яъни, бугун оддий илмий ва илмий-педагогик кадрларга бўлган эҳтиёж 5 мингдан зиёдни ташкил этади. Агар ишлаб чиқаришдаги талаб ҳам инобатга олинса бу рақам камида 50-100 бараварга ошади.

Давлат раҳбарининг 2018 йил 25 сентябрдаги фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси ташкил этилган эди.

Жамғарма олдига ўзбекистонлик иқтидорли ёшларни докторантура ва магистратура дастурлари бўйича ўқитиш, турли соҳа мутахассисларининг малакасини ошириш ва стажировкасини ташкил этиш, хориждаги ватандошлар билан доимий мулоқот ўрнатиш, уларни мамлакатда бўлаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга жалб қилиш, чет элдаги университетлар ва илмий марказлар билан ҳамкорликда юқори малакали кадрларни тайёрлашга қўмак бериш вазифалари қўйилган.

Ушбу мақсадларни амалга ошириш учун 2019 йилда давлат бюджетидан 45 миллиард сўм ажратилиши режалаштирилган. Президент кўрсатмасига мувофиқ, бу маблағ янада ошириладиган бўлди.

Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатга жалб этилаётган ҳар қандай хорижий инвестициянинг маълум бир қисмини малакали мутахассислар тайёрлашга йўналтириш кераклигини алоҳида таъкидлади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Яндекс.Метрика