ПАТЕНТСИЗ ИШЛАСА НИМА БЎЛАДИ?

Россияда ишлаш учун виза талаб этилмайдиган давлатлардан келган фуқаролар патент расмийлаштирмаса нима бўлади? Қонун тегишли ҳужжатсиз ишлаётганлар қандай жазога тортилиши ҳақида маълумот берамиз.

Патентсиз меҳнат қилаётганлар ноқонуний ишлаётган ҳисобланади. Бундай қонунбузарлик учун ҳам ишчи, ҳам иш берувчи бир хил  жавобгарликка тортилади.

Россия федерацияси Маъмурий жавобгарлик кодексининг 18.10 моддасига мувофиқ патентсиз ишлаётгани ва патент берилган ҳудуддан ташқари жойда меҳнат қилаётгани учун чет мамлакат фуқаросига 2 000 дан 5000 рубльгача жарима қўлланилади. Жаримага қўшимча равишда РФдан чиқариб юборилиши (выдворение) ёки РФга кириш учун таъқиқ (запрет на въезд) жазоси қўлланилиши мумкун.

Патентга эга бўлмаган шахс Россия Федерацияси ҳудудида ишлаш ҳуқуқига эга эмас. Демакки, тегишли ҳужжатсиз шахсни ишга қабул қилиш мумкун эмас. Акс ҳолда иш берувчи ҳам молиявий жаримага тортилади.

Патентсиз ишлаш хакида

Иш берувчи ҳудудида патентсиз, ноқонуний равишда чет давлат фуқаролари меҳнат қилаётгани аниқланса:

Лавозим эгасига – 35 000 дан 70 000 рубльгача жарима;

Юридик шахсларга – 400 000 рубльдан 1 000 000гача жарима ёки 14 суткадан 90 суткагача муддатга фаолиятнинг тўхтатилиши жазолари қўлланилади.

Патент ва тегишли ҳужжатларсиз меҳнат фаолиятини олиб борманг!

  Саволларингиз бўлса изоҳлар орқали қолдиришингиз мумкин.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Яндекс.Метрика