Наманган вилоятини комплекс ривожлантириш учун 2,8 миллиард долларлик Дастур ишлаб чиқилди

Xw4nl7a3N4degZjQxXjFkQscWkedin9x

Наманган шаҳрида вилоят фаоллари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, нуронийлар, тадбиркорлар, ёшлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Наманган вилоятининг ўтган йилги кўрсаткичларини таҳлил қилиб, янги вазифаларни белгилаб берилди.

– Ўтган йили қандай натижаларга эришдик, одамлар ҳаётида нималар ўзгарди, деган савол ҳаммамизни қийнаши керак. Бу саволларга жавоб топиш учун ҳар куни изланишимиз, замон талабларини ўрганиб, илм билан, ақл билан меҳнат қилишимиз зарур. Шунда иқтисодиётимиз рақобатбардош бўлади. Нима дегани рақобатбардош? Чет элда бозор топиш, дунёга муносиб бўлиш дегани. Қачон муносиб бўлади? Илғор технология бўлса, уларни ишлата оладиган ёшларимиз бўлса, сифат бўлса, – деди Шавкат Мирзиёев.

Йиғилишда 2018 йилда умумий қиймати 1,8 триллион сўм бўлган 577 та ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш обектлари ишга туширилгани, инвестициялар ҳажми 1,7 баробарга ошгани қайд этилди.

Шу билан бирга, Наманган вилоятини ривожлантириш бўйича мавжуд имкониятлар ва резервлар тўлиқ ишга солинмаётгани кўрсатиб ўтилди. Бундан ташқари Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятини комплекс ривожлантириш учун 2,8 миллиард долларлик Дастур ишлаб чиқилганини маълум қилди.

Мазкур дастурга асосан, Наманган вилоятида 2019-2020 йилларда умумий қиймати 2,8 миллиард доллар бўлган 1 минг 400 дан ортиқ инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши белгиланган.

Қайд этилишича, давлат раҳбари ушбу лойиҳалар 39 мингта доимий иш ўрни яратиш, 1,1 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилиш ва ўзлаштиришни таъминлашини алоҳида таъкидлади.

GNQzYjc8jZU4r5ys1iMUViQ1sUWxCjos

“Шунингдек, вилоятда “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш учун 1 триллион сўм ажратилиши маълум қилинди. Бу маблағлар ҳисобига вилоятда оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг янгича тизими жорий этилади”, – дейилади хабарда.

Наманган вилоятидаги туман марказларини обод масканларга айлантириш мақсадида ҳар бир туманга 20-25 миллиард сўмдан, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига киритилган қишлоқлар ва маҳаллаларга қўшимча равишда 2 миллиард сўмдан ажратилиши таъкидланди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Яндекс.Метрика