Ислоҳотлар – амалда ЭКСПОРТ ҲАЖМИ ОРТМОҚДА

46

Тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйган мамлакатимизда барча соҳаларда изчил ислоҳотлар жадаллик билан олиб борилмоқда. Бунга ҳар қадамда гувоҳ бўлиш мумкин. Ислоҳотларнинг асосий мақсади халқни, фуқароларни ҳаётдан, бугунги кунидан рози қилиш, албатта. Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида юртимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, шахсий томорқа хўжалигини ривожлантириш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш борасида беқиёс ислоҳотлар амалга оширилмоқда. …

БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ КЕНГ КЎЛАМДА ДАВОМ ЭТАДИ

787

Биз турмушимизни янада обод қилиш вазифасини олдимизга қўяр эканмиз, бир ҳақиқатни чуқур англаб олишимиз зарур. Яъни, ҳаётимизни обод қилишнинг муҳим шарти, аввало, маҳаллани, қишлоқни обод қилиш демакдир. Зеро, обод турмуш қалбимиздан бошланади. Инсон яхшиликка, эзгуликка ва гўзалликка интилиб яшайди. Не бахтки, халқимизга мустақиллик шарофати билан ана шундай бахт насиб этди. Президентимизнинг “Обод қишлоқ” дастури бу …

Жахон чемпиони муносиб тақдирланди

ввв

Ўзбекистон тумани ХТБга қарашли 13-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Ҳикматжон Ғуломов Россия Федерациясида ташкил этилган белбоғли кураш бўйича Жахон биринчилигида муносиб иштирок этиб, чемпионликни қўлга киритди ва олтин медаль билан жонажон юртига қайтиб келди. Туман ҳокмимлигида жахон чемпионини қутлаш маросими ташкил этилди. Туманимиздаги умумтаълим мактаби ўқувчилари, ота – оналар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирни туман …

ҚОШҚАЙРОНЛИК КУЛОЛ

11

Мамлакатимизда ҳунармандларга яратиб берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланаётган тумандошларимиздан бири – қошқайронлик якка тартибдаги тадбиркор, риштонлик кулол Хуршиджон Жумаев шу касбни танлаб, фаолият юритиб келаётганига ўн беш йилдан ошди.  Мактабнинг 5 синфида ўқиётган ўғлидаги кулолчиликка бўлган болаларча ҳавас ва қизиқишни зимдан кузатган дадаси Акмалжон ака уни нафақат туманда, балки Республика ва хорижда ҳам таниқли уста кулол …

ФАРҒОНАДА АНОРЗОРЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

2

Президент Шавкат Мирзиёев 2018 йилнинг 12-13 июнь кунлари Фарғона вилоятига амалга оширган ташрифи мобайнида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, тадбиркорлик, саноат, қишлоқ хўжалиги сингари тармоқлар истиқболи билан боғлиқ бир қатор лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. Ташриф давомида белгиланган устувор вазифалар, амалий таклиф ва тавсиялар асосида ўтган авдр мобайнида вилоятимизда изчил саъй-ҳаракатлар амалга оширилаётгани эътиборга сазовордир. Бу борада кам рентабелли, …

ФАРҒОНАДА ЯНГИ МЕҲМОНХОНАЛАР ҚАД РОСТЛАЙДИ

3

Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 5 январдаги “Туризм тармоғини жадал ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида” ги Қарори мамлакатимизда туризмни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлган бугунги кун стандартлари талабларига жавоб бера оладиган меҳмонхоналар барпо этиш, бу борада инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, маданият объектлари ва муассасаларида замонавий ахборот технологияларини татбиқ этиш бўйича энг яхши таклифларни танлаб олиш имкониятини …

Ўзбекистонда хорижда ўқиган ёшларга эҳтиёж мавжуд

212

Президент Шавкат Мирзиёев замонавий кадрларга бўлган эҳтиёжни тўлдириш, билимли ёшларни стратегик соҳаларга жалб этиш масалаларига алоҳида эътибор бермоқда. Ўзбекистонда ҳозирги пайтда хорижда докторантура ва магистратурада ўқитиш, малака ошириш ва стажировкани ташкил қилиш бўйича дастлабки эҳтиёж 3,5 мингдан ортиқ. Халқаро илмий ва амалий тажриба эга 600 нафардан зиёд ўзбекистонликларга эҳтиёж мавжуд. 1000 га яқин хорижий олимлар …

ҲАЙДОВЧИЛИК ГУВОҲНОМАСИНИ АЛМАШТИРИШ ҲАҚИДА

мигрант россия

2017 йилнинг 1 юнидан бошлаб, Россияда ҳайдовчилик гувоҳномасини олмаган муҳожирлар ҳайдовчи бўлиб ишлай олмасликлари ҳақидаги қонун кучга кирди.  Аслида Россиянинг ҳайдовчилик гувоҳномасини олмаган шахсларнинг ҳайдовчилик фаолиятини ман этувчи ушбу қонун 2013 йилда қабул қилинган эди. Лекин қонуннинг 2013 йилдан буён кучга кириши бир неча бор қолдирилган эди. Чет давлатда олинган ҳайдовчилик гувоҳномаси билан ишлашни ман …

Оғир вазиятларда ёрдам олиш – ишонч рақамлари!

ишонч телефонлари

Агар Россияда бўлсангиз ва сиз билан ёки сизнинг гувоҳлигингизда Фавқулодда ҳолат бўлса ёки зудлик билан тез тиббий ёрдамга муҳтож бўлиб қолсангиз Россиянинг қаерида бўлишингиздан қатъий назар, ҳар қандай мобил телефонидан 112 рақамига кўнғироқ қилинг. Вазиятни шошилмасдан дона-дона сўзлаб, тушунтиринг. 112 рақамига телефонингизда пул бўлмаса ҳам қўнғироқ қила оласиз.

РОССИЯДА БЕПУЛ ЎҚИШНИ ИСТАГАНЛАР УЧУН МАЪЛУМОТ

Россияда ўқиш

Чет эл талабалари учун ўтган уч йил мобайнида Россия университетларидан бепул таълим олиш учун 15 минг квоталар тақдим этилади. Чет элликлардан ташқари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, чет элда яшовчи ҳамюртлар ҳам Россия ОТМларида ўқишлари мумкин. Россия олий таълим муассасаларига ўқиш учун электрон ресурс Russia.study – “ягона ойна “ орқали ариза беришингиз ва зарур бўлган ҳужжатлар тўпламини юборишингиз мумкин.

Яндекс.Метрика