Чет эл талабалари учун ўтган уч йил мобайнида Россия университетларидан бепул таълим олиш учун 15 минг квоталар тақдим этилади. Чет элликлардан ташқари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, чет элда яшовчи ҳамюртлар ҳам Россия ОТМларида ўқишлари мумкин. Россия олий таълим муассасаларига ўқиш учун электрон ресурс Russia.study – “ягона ойна “ орқали ариза беришингиз ва зарур бўлган ҳужжатлар тўпламини юборишингиз мумкин.
Росҳамкорлик (Россотрудничество) Россия Федерациясининг хориж давлатларидаги фан ва маданият соҳаларини ривожланитиришга қаратилган ташкилоти ҳисобланади. Россия университетларида бепул таълим олиш учун чет эл фуқаролари айнан Росҳамкорликга мурожаат этиб, квота ва талаблар билан танишиб олишлари мумкин.
Сўнгги уч йил давомида, РФ ҳар йили 15 мингга яқин чет эл фуқароларини олийгоҳларга бепул ўқиш учун таклиф этади. Ушбу таклиф 400 дан ортиқ Россия олийгоҳлари томонидан берилади. 2016 йилдан бошлаб, Росҳамкорлик Россия университет ва институтларига қабул жараёнини мутлоқ очиқ тарзда ташкил қилиб келмоқда. Бундай тартиб бошқа мамлакатларнинг тажрибаларига асосланиб, ташкил этилган. Бундай электрон сайт орқали ариза ва ҳужжатларнинг топширилиши абитуриент учун жараённи осонлаштиради ва ошкораликни таъминлайди. Ҳеч кимга сир эмаски, Россия ва бошқа хориж давлатларида ўқишни ваъда қилиб, ғараз ниятларда фойдаланаётганлар талайгина. Ахборот портали (ягона ойна маълумотлар кириш, тез танлаш тизими) ушбу жараён атрофида айланаётган воситачиларни четлаб ўтиш имконини беради.
198 мамлакат фуқаролари турли мутахассистлик бўйича билим олиш учун (соғлиқни сақлашдан бошлаб то техник, жумладан ядро физикасигача) Росҳамкорликка мурожаат қилишлари ёки сайт орқали аризаларини юборишлари мумкин.
Рус тили филологияси, лингвистикаси ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиш керак. Ҳозирги кунда рус тили билан боғлиқ барча фаолиятга хорижда талаб катта. Шунинг учун, рус тилини ўрганишни истаганлар албатта Россияда таълим олишлари зарур. Росҳамкорликнинг www.russia.study порталида рўйхатдан ўтиш жараёни узоғи билан 20 дақиқа вақтни олади. Рўйхатдан ўтиш икки оддий босқичда бажарилади: чет эл фуқароси ўз шахсини тасдиқлайди, сўнгра шахсий электрон почтасини боғлайди. Шахсий электрон почта – Email, номзодлар билан тез ва ишончли мулоқот учун муҳим. Абитуриентнинг саволи ва аризаларига жавоблар электрон почтага юборилади. Шунинг учун, абитуриентлар ишлаб турган электрон почталарини кўрсатиб ўтишлари керак. Акс ҳолда, алоқалар узилиб қолиши мумкин.
Номзод сўрови тасдиқлангандан сўнг номзод анкетасига кириш ҳуқуқи берилади, шундан сўнг номзод унга ўзи ҳақидаги маълумотларни киритади. Маълумоти, шахсий ютуқлари, хоҳлаган йўналишлари, шунингдек бўлғуси ниятлари ҳақида қисқа ахборот беради. Анкета Россия бўйича умумий рўйхатга киритилади. Шундан сўнг оператор (ҳар бир мамлакат ўзининг операторига эга) номзодларнинг аризаларни кўриб чиқишни бошлайди.
Кўпчилик мамлакатларда Росҳамкорликнинг ваколатхоналари мавжуд. Россия фан ва маданияти марказларидаги мутаҳассислар номзоднинг келтирган маълумотларига қараб (сифатли аттестат, фанлар бўйича олимпиадаларда қатнашганлиги ва бошқа ютуқларига) дастлабки саралашни ўтказадилар. Шундан сўнг, энг иқтидорли номзодлар кундузги ва масофавий (дистанцион) ўқишга таклиф этилади.
Саралашнинг якуний босқичини ўтказиш учун Россия фан ва маданияти марказларидан, Россия элчихонасидан, маҳаллий Таълим Вазирлигидан ва жамоат ташкилотларидан вакиллар таклиф қилинади.
Чет эл фуқароси Россия университетларида ўқиш учун квота асосида танланганидан сўнг, унга 6 олийгоҳ ўқиш учун таклиф қилинади. Хорижлик абитуриент таклиф қилинган 6 олийгоҳнинг қайси бирида ўқишини ўзи ҳал қилади ва уларни ўзи даражалайди. Бир олийгоҳни танлагач, энди хорижлик талаба талабгорга айланади. Сўнгра навбатдаги қизиқарли механизм ишга солинади: ҳар бир университет ўз “электрон ваколатхонаси”да талабгорлар ўртасида танлов ўтказади. Шу танловдан ўтганлар бепул ўқиш имкониятини қўлга киритади. Агар хорижлик абитуриентнинг талабгор номзоди биринчи университетга ўтмаса, иккинчи университетга ўтади. Иккинчи университетнинг ҳам танловида ўта олмаса, таклиф қилинган 6 университетнинг кейинги олийгоҳига талабгор бўла олади. Шундай қилиб, номзод ҳар 6 университетга талабгор бўлиш ҳуқуқига эга. Агарда 6 университетдан биронтасига ҳам номзод танланмаса, унга альтернатив олийгоҳ ҳудди шу бепул ўқиш имконияти билан таклиф этилади. Шуни таъкидлаш керакки, ушбу занжирда ҳеч бир хоридлик абитуреинт, яъни номзод унутилиб, ўқишсиз қолмайди.
Росҳамкорлик тест ва олимпиадаларнинг баҳолаш усулини тўлиқ тизимлаштиришни режалаштирмоқда. Шунда ҳар бир мамлакат бўйича алоҳида рейтинг шакллантирилади.
Россияда бепул ўқишнинг яна бир йўли бу Россия олийгоҳлари томонидан чет мамлакатлари абитуриентларига ўтказиладиган олимпиадаларида иштирок этиб, ютуққа эришишдир. Олимпидалар ҳақида университетларнинг сайтларида ва Росҳамкорликнинг сайтида билиб олиш мумкин.
Агар чет давлат талабаси квота, олимпиадалар орқали бепул ўқиш имкониятини қўлга кирита олмаса, у бемалол шартнома асосида Россия олийгоҳларига қабул қилиниб, ўқиши мумкин бўлади. Кўп Россия олийгоҳларида шартнома нархи дунёнинг бошқа университетларига нисбатан анча паст нархда (университетлар катта қисми йилига 1000-1500 евро) эканини ҳисобга олсак, бундай имконият кўпчилик абитуриентларни қизиқтириши табиий.
Россиянинг кўплаб университетларида тайёрлов факультетлари фаолият кўрсатмоқда. Бир қисм рус тилини билмайдиган талабалар йил давомида рус тилини ўрганиш билан шуғулланади (бундайлар ҳар йили 4 мингдан ортиқни ташкил этади). Давлат бундай талабаларнинг ҳар бирига 100 мингдан ортиқ маблағ сарфлайди, давлат ўз пулларини, мутахассислар эса вақтини йўқотади.
Ушбу муносабат билан бўлғусида Росҳамкорлик Россия олийгоҳлари билан ҳамкорликда турли мамлакатларда “Сайёр” тайёрлов факультетлари барпо қилиб, уларда рус тилини ўргатиш ва тестлар қабул қилишни ташкил этишни режалаштирмоқда.
Мутахассисларнинг қайд қилишича, Россия олийгоҳларида муҳандислик, илм-фан ва математика йўналишларида, филология ва рус филологияси йўналишларида сифатли билим берилади. Алоҳида мативацион қатлам бу тиббий таълим бўлиб, у хорижий мамлакатларда жуда машҳурдир. Худди шу ҳолат маданиятшунослик ва рус мусиқаси, театр, кино санъатида, ушбу йўналишларга ҳам чет элда катта қизиқиш мавжуд. Россия таълим тизимида бироз қийинчиликлар вақти вужудга келишига қарамай, хорижда таълим тизимининг фундоменталлиги, илдиз отганлиги ва ўзаро интизомийлиги билан машҳурдир.
Шуни ёдда тутиш керакки, Европага нисбатан Россияда ҳаёт кечириш ва ўқиш бир неча баровар арзон, шу билан бирга ишонч билан айтиш мумкинки, Россия бир қатор мамлакатлар учун етакчи ҳисобланади. Ҳозирги кунда ўз мамлакатларида етакчи лавозимларда меҳнат қилаётган кўпчилик инсонлар қачонлардир Россияда билим олганлар. Ушбу инсонларнинг фарзандлари талаба ёшига етиши билан албатта, Россия таълим тизими билан қизиқишлари табиий. Мазкур таълим тизими кенг дунёқарашга, фойдали танишлар орттиришга, тўғри йўналиш беришига уларда тушунча мавжуд. Бу нафақат МДҲ мамлакатлари, балки Осиё ва Африка, Лотин Америкаси, баъзи Европа мамлакатларига ҳам тааллуқлидир.
Нима учун Россия хорижий талабаларга бунча имконият ярати бермоқда? Россиянинг бундай сиёсати асосида қандай манфаат ётади?
Биринчидан, Россия университетларида бепул таълим олиш учун квоталар нафақат бакалаврлар, балки магистратура ва аспирантларга хам тадбиқ қилинади, бу эса ўз навбатида академик ҳаракат, талабалар алмашуви каби элементлар кўрсаткичи ҳисобанади. Университетлар халқаро даражада алоқалари йўлга қўйилмоқда. Контракт бўйича ўқишга бораётган талабалар ҳақида гапирсак, бу университетлар учун сезиларли даромад ҳисобланади.
Хорижлик талаба ўз мамлакатига қайтиб, Россияда таълим олган сифатли шахс сифатида Россия Федерациясига илиқ муносабатда қолади. Агар хорижлик талабалар илм-фанга берилган бўлсалар, унда Россия таълим ва илмий ташкилотлари билан яқин муносабатда бўла оладилар. Аслида Росҳамкорлик Россия иқтисодиёти ва таълим тизимига керакли бўлган иқтидорли талабаларни ўқишга жалб қилади. Ҳозирги кунда Россия талабаси бўлишни истаганлар сони ортиб бормоқда: Одамлар қўнғироқ қилмоқдалар, тармоқларга кириб савол бермоқдалар, порталга кириб аъзо бўлмоқдалар. Энг катта қизиқиш албатта, МДҲ мамлакатларидан келиб тушмоқда. Бу кутилган ҳолат албатта. Чунки талабаларни танлаб олиш ҳақидаги маълумот рус тилини яхши билган мамлакатларга тез тарқалган.
Magistraturani davom ettirmoqchiman
Manga yordam berila qayerga murojat qiley oldin
Ассалому алайкум, Дилобар!
Дастлаб келтирилган сайт орқали магистратура учун бепул дастур таклиф қилувчи университетлар рўйхати (мана бу ерда -> https://russia.study/ru/navigator#{“educationLevelId”:”6e017c5bb1afb2d56f67c8d3dcb6917a”,”educationAreaId”:””,”educationTypeCode”:”CommonEducation”}), улардаги йўналиш ва таълим тизими билан танишиб чиқишингиз керак. Агар сизга келтирилган талаблар тўғри келса, Тошкент шаҳридаги Росҳамкорликка мурожаат қилишингиз мумкин. Ёки мустақил равишда юқорида айтилган сайтда рўйхатдан ўтиб, ариза қолдишингиз керак бўлади. Сўнг, почтангизга келган жавобда кейинчалик нима қилиш кераклиги ҳақида маълумот рус тилида келади! Омад!
russia.study dan registratsiyadan otdim lekin. 5 shag boyicha ota olmayapman