Узген халқаро технология ва таълим институти директори, профессор Асанбек Акматалиев бошчилигидаги делегация Қўқон давлат педагогика институтига ташриф буюрди.
Ташриф давомида ҚўқонДПИ ўқув ишлари бўйича проректори Нурбек Жўраев бошчилигидаги институт жамоаси ҳамда делегация аъзолари ўртасида учрашув ўрказилди.
Учрашувда илмий ҳамда услубий соҳалардаги ҳамкорлик алоқалари муҳокама қилинди.
Учрашув давомида ҳамкорликда илмий изланишлар олиб бориш, профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш, докторантлар ва илмий тадқиқотчилар алмашинуви, қисқа муддатли амалиётларни ташкил этиш, дарслик ва ўқув қўлланмалар чоп этиш, халқаро конференциялар ва семинарлар ташкил этиш бўйича икки томонлама хамкорлик меморандуми имзоланди ва делегация аъзолари талабалар учун яратилган шароитлар билан танишдилар.
Ташриф сўнгида меҳмонлар учун Қўқон шаҳрида жойлашган тарихий обилар саёхат ташкил қилинди.