Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида 10—14 феврал кунлари пара енгил атлетика бўйича жаҳон Гран-при мусобақаси – XII Fazza халқаро енгил атлетика турнири бўлиб ўтди.
Диск улоқтириш мусобақасининг F57 классида иштирок этган учкўприклик Моҳигул Ҳамдамова 32.49 метр натижа кўрсатиб, мусобақа олтин медалини қўлга киритди ва Осиё рекордини янгилашга муваффақ бўлди. Шунингдек, Моҳигул ядро улоқтириш мусобақасида кумуш медал соҳибига айланди.
Бу натижа билан у ўз ҳисобига Токио-2021 лицензияси учун муҳим рейтинг очколарини қўштириб қўйди. Спортчи айни дамда Токио ўйинларига лицензия берувчи рейтинг жадвалида 1-ўринда бормоқда.