Учкўприклик спортчи Дубай Гран-при мусобақасида олтин медални қўлга киритиб, Осиё рекордини янгилади
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида 10—14 феврал кунлари пара енгил атлетика бўйича жаҳон Гран-при мусобақаси – XII Fazza халқаро енгил атлетика турнири бўлиб ўтди. Диск улоқтириш мусобақасининг F57 классида иштирок этган учкўприклик Моҳигул Ҳамдамова 32.49 метр натижа кўрсатиб, мусобақа олтин медалини қўлга киритди ва Осиё рекордини янгилашга муваффақ бўлди. Шунингдек, Моҳигул ядро улоқтириш мусобақасида кумуш …