1,5 мингдан ортиқ меҳнат мигрантлари тадбиркорликка ўқитилади

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги йиғма таҳлил бошқармаси бошлиғи Азим Аҳматовнинг ЎзА мухбирига билдиришича, Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Россия Халқлар дўстлиги университети ва “World Skills Russia” ташкилоти ўртасида ҳамкорлик тўғрисида уч томонлама меморандум имзоланди.

Унга асосан Москва, Санкт-Петербург, Екатеринбург, Қозон ва Новосибирск, Томск, Челябинск шаҳарларида ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини рус тили ва касбга ўқитиш йўлга қўйилди. Россия Федерациясида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган 271 нафар, Ўзбекистонда Россияда ишлаш истагидаги 728 нафар ҳамюртимиз рус тили ва касбга ўқитилди.

Хорижда ишлаб Ўзбекистонга қайтиб келган 185 нафар меҳнат мигранти тадбиркорликка ўқитилди. Жорий йил яна 1,5 мингдан ортиқ меҳнат мигрантини тадбиркорликка ўқитиш режалаштирилган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Яндекс.Метрика