Меҳр-оқибат ҳар доимгидан муҳим
Ўзбекистонда корнонавирус пандемияси туфайли карантин жорий этилган. Вирус тарқалишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларга тўлиқ амалга қилинмоқда. Чет давлатларда қолиб кетган минглаб ватандошларимиз чартер рейслар орқали юртимизга олиб келинди. Уларнинг кўпчилиги республикамиздаги махсус ажратилган шифохона, сиҳатгоҳ, оромгоҳ, профилакторий ва бошқа муассасаларга карантинга жойлаштирилди. Уларнинг ҳар бирлари, оила аъзолари давлат эътиборида бўлиб, алоҳида ғамхўрлик кўрсатилмоқда. Муассаларда хизмат …