Фарғона давлат университети талабалари Вьетнамда балиқчилик соҳасини ўрганади

1111

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 20 апрелда қабул қилинган “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ва 2017 йил 27 июлдаги “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларида жаҳоннинг етакчи илмий-таълим муассасалари билан яқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш, халқаро тажриба алмашинуви, самарали ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш  республикамиз олий таълим муассасалари магистрант, ёш ўқитувчи ва илмий ходимларининг стажировка ўташлари белгиланган.

Ўзбекистон етакчисининг Фарғона вилоятига бўлган ташрифи доирасида кўриб чиқилган масалалар ва берилган топшириққа асосан Фарғона давлат университетининг магистратура бўлимида ихтиология ва гидробиология мутахассислиги очилди. Шу билан бирга Президентнинг 2018 йил 6 ноябрда қабул қилинган “Балиқчилик соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  қарорига мувофиқ узлуксиз сув таъминлаш имконияти бўлган сунъий сув ҳавза майдонлари мавжуд бўлган балиқчилик хўжаликлари босқичма-босқич интенсив усулда балиқ етиштиришгаихтисослаштириш, балиқчилик соҳасида тўлиқ тизимли ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган балиқчилик кластерлари ташкил этиш белгиланди ва хорижий тажрибани ўрганиш вазифа қилиб берилди.

Вьетнам ва Хитой технологияси асосида интенсив усулда балиқ етиштириш, уни кўпайтириш, балиқ озуқасини ишлаб чиқариш борасида ушбу мамлакатлар билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Шунингдек, 2019 йил февраль ойида Вьетнам Республикасининг Ханой шаҳрида “Фарғона балиқ саноати” уюшмаси, Фарғона давлат университети Магистратура бўлими ҳамда Вьетнам иқтисодиёт ва балиқчиликни ривожлантириш институти ўртасида ўқитувчи ва магистрларни ўқитиш бўйича ўзаро мемарандуми имзоланди.

Учрашувда Ўзбекистонда балиқчилик соҳасини янада ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш, хорижий инвесторларга бизнес юритиш учун қулай шароитлар яратилганлиги тўғрисида ахборот берилди.

Фарғона делегацияси Қишлоқ хўжалиги университетида ўтказилган учрашувда Балиқчилик факультети фаолияти, тажриба участкалари, лабораториялари билан танишдилар. Факультет талаба ва магистрлари ўқиш жараёни ва  амалиётлари ушбу ҳудудда ўтказилиши айтилди. Вьетнамда  йил мобайнида 1 гектардан 60-70 тонна балиқ етиштириш тажрибаси шаклланган.

Ўзаро ҳамкорлик даврида Фарғона давлат университети магистрларига балиқ етиштириш технологиялари, селекция ва генетик тадқиқотлар, балиқ етиштириш амалиётида ва балиқларнинг турли генофондини сақлаш бўйича методологияни ишлаб чиқиш, балиқ касалликлари бўйича махсус тайёрланган дастур асосида ўқитилиши келишиб олинди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Яндекс.Метрика