Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи
Маълумки, мамлакатимизда музейчилик тарихи бир-бир ярим асрга бориб тақалади. Шу вақтда Ўзбекистоннинг йирик шаҳарлари –Тошкент (1876 й) ва Самарқанд (1896 й) шаҳарлари қаторида Фарғонада ҳам биринчилардан бўлиб музей ташкил қилинган. Мазкур музейга 1894 йилда асос солинган. Музейни ташкил этилишига доктор А. Смирновнинг шахсий коллекцияси ва шу йили ўтказилган Қишлоқ хўжалик кўргазмаси учун йиғилган ашёлар туртки …