БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ КЕНГ КЎЛАМДА ДАВОМ ЭТАДИ

66

787

88

Биз турмушимизни янада обод қилиш вазифасини олдимизга қўяр эканмиз, бир ҳақиқатни чуқур англаб олишимиз зарур. Яъни, ҳаётимизни обод қилишнинг муҳим шарти, аввало, маҳаллани, қишлоқни обод қилиш демакдир.

Зеро, обод турмуш қалбимиздан бошланади. Инсон яхшиликка, эзгуликка ва гўзалликка интилиб яшайди. Не бахтки, халқимизга мустақиллик шарофати билан ана шундай бахт насиб этди. Президентимизнинг “Обод қишлоқ” дастури бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиққани билан эътиборлидир.

Ватанимиз номи берилган туманимизда ҳам айни вақтда бунёдкорлик юмушлари кенг қулоч ёзган. Дастурга таяниб, Қақир ва Яккатут қишлоқлари ҳудудларини ободонлаштиришни олдимизга мақсад қилиб қўйдик. Чунки ушбу қишлоқларда ижтимоий соҳа объектлари таъмирталаб ҳолатда, Яккатут қишлоғида электр таъминотида муаммо мавжуд. Қақир қишлоғида 2508 нафар, Яккатут қишлоғида 4193 аҳоли истиқомат қилади. Тегишли ташкилот ва корхоналар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган режага асосан жорий йилда Қақир қишлоғидаги 34-сонли ва Яккатут қишлоғидаги 9-сонли давлат мактабгача таълим муассасаларини таъмирлаш ва ре-конструкция қилиш режалаштирилган. Яккатут қишлоғида 1,5 км. электр тармоғини модернизация қилиш режалаштирилган. Ушбу қишлоқларда 178 та аҳоли уй-жойларни таъмирлаш ва бўяш, йўл бўйларига манзарали кўчатлар экиш, 3,0 км. пиёдалар йўлакларини таъмирлаш, 3 км. ҳудудда гулзорлар ташкил этиш чоралари кўриляпти.

Яккатут қишлоғида 32 та кўча чироқларини ўрнатиш, 9-сонли давлат мактабгача таълим муассасасини реконструкция қилиш, Қақир қишлоғидаги 34- сонли давлат мактабгача таълим муассасасини таъмирлаш режалаштирилган. Қолаверса, Қақир қишлоғида 1та, Яккатут қишлоғида 3 та савдо шохобчалари ишга туширилади.

Ишбилармон юртдошларимиз ҳам мазкур ташаббуслардан четда тургани йўқ. Ҳозирги вақт-да Яккатут қишлоғида “Умид” фермер хўжалиги томонидан 2 қаватли савдо мажмуаси, тадбиркор Б.Хўжаматов томонидан савдо дўкони, Қақир қишлоғида маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси қурилиши олиб борилмоқда. Қақир ва Яккатут қишлоқларида аҳоли томонидан йўл четларига арча кўчатлари экилиб, дарахтларни оқлаш, шакл бериш ишлари давом этмоқда. Аҳоли хонадонлари деворларини суваш, фасад ва том қисмларини таъмирлаш, бўяш ишлари олиб борилмоқда.

Дарҳақиқат, эзгу ташаббуслар янги марралар сари йўл очади. Мазкур ҳаракат мамлакатимизда инсон манфаатларини энг устувор мезон эканлигидан далолатдир. Зотан, халқимиз, қишлоқ жойларда яшовчи аҳолининг муносиб турмуш кечиришини таъминлаш йўлидаги ислоҳотлардан кўзланган пировард мақсад ҳам, энг аввало, инсон омили билан чамбарчас боғлиқ. Ана шундай ўзгариш ва янгиланишлар шаҳар ва қишлоқларимизнинг янада обод ва кўркам қиёфа касб этиши йўлидаги улкан амалий қадамдир.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Яндекс.Метрика