ҲАЙДОВЧИЛИК ГУВОҲНОМАСИНИ АЛМАШТИРИШ ҲАҚИДА

Россияда ҳайдовчилик гувоҳномаси 2017 йилнинг 1 юнидан бошлаб, Россияда ҳайдовчилик гувоҳномасини олмаган муҳожирлар ҳайдовчи бўлиб ишлай олмасликлари ҳақидаги қонун кучга кирди.  Аслида Россиянинг ҳайдовчилик гувоҳномасини олмаган шахсларнинг ҳайдовчилик фаолиятини ман этувчи ушбу қонун 2013 йилда қабул қилинган эди. Лекин қонуннинг 2013 йилдан буён кучга кириши бир неча бор қолдирилган эди.

Чет давлатда олинган ҳайдовчилик гувоҳномаси билан ишлашни ман қилучи ушбу қонун жорий йилда ҳам қолдирилиши кутилган эди, аммо Давлат ДУМАси депутатлари ҳужжатнинг кучга киришини яна бир йилга узайтирувчи қонун режасини қабул қилишга улгура олмадилар. Тахминан шундай сабаб билан бир неча йилдан буён кучга кириши қолдирилиб келаётган қонун энди муҳожирларга Россия ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмасдан  ишлашни ман қилиб қўйди. Бунинг натижасида тахминан 10 минг муҳожир вақтинчалик ишсиз қолиши таҳмин қилинган.

россияда ҳайдовчи бўлиб ишлаш 2017 йил 7 майда қабул қилинган “Йўл харакати хавфсизлиги тўғрисида”ги Федерал Қонунга ва Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги Россия Федерацияси Кодексига ўзгартиришларнинг киритилиши тўғрисида”ги 92-ФЗ-сон Қонун жорий йилнинг 1 июнидан кучга кирди. Қонун ҳайдовчи (такси, маршрут ва бошқа жамоатчилик транспортларида) бўлиб ишлаётган барча хорижликларни Россиянинг миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига эга бўлишини талаб қилади. Бундай бўлмаган тақдирда қоидабузарга 50 минг рубль миқдорда жарима тўлаш хавфи туғилади. Бундай вазиятда қоидабузарликда фақатгина ҳайдовчи эмас, балки унинг иш берувчиси ҳам айбланади, негаки айнан у қонуннинг бажарилишини назорат қилишга мажбурдир. Қонун режасининг муаллифлари унинг қабул қилиниши жараёнида чет эллик профессионал ҳайдовчилар тарафидан содир этилаётган ЙҚБ ларнинг юқори даражадаги сонини ва улардаги ҳайдовчилик тайёргарликларининг ниҳоятда сустлигини қайд этганлар.

россияда права олишМуҳожирларга Россия ҳайдовчилик гувоҳномасига эгалик қилиш учун қайтадан ўқиш шарт эмас, балки фақатгина битта назарий ва иккита амалий имтихонни ЙҲХДИ (ГИБДД)да топширишлари керак холос. Россия автомактаблари (асосан давлатники) минтақаларда хорижий ҳайдовчиларга миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини Россияникига алмаштиришлари учун махсус марказларни барпо этганлар. Россиянинг автомактаблар Уюшмасида (гильдия) Москва, Санкт-Петербург, Архангельск, Ростов вилоятларида Карелия Республикасидаги транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув марказларида муҳожирлар имтиҳон топшириш учун ҳужжатларни тайёрлаш учун бепул консультация олишлари, ЙҲХДИ (ГИБДД) имтиҳон топшириш шартларига кўра, имтиҳон билетлари бўйича текширувдан бепул ўтишлари мумкиндир.

         Хулоса ўрнида!

  • Демак, 2017 йил 1 июндан бошлаб кучга кирган Қонун бўйича такси, маршрутли ёки бошқа жамоат транспортларида ҳайдовчи бўлиб ишлаётганлар Россиянинг ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиши керак.
  • Россия ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун автомактабда ўқиш шарт эмас. Балки бир назарий ва иккии амалий имтиҳоннигина топишириб, гувоҳнома олиш мумкин. Гувоҳнома ҳудудий ЙҲХДИ (ГИБДД)да олинади.
  • Россиянинг ҳайдовчилик гувоҳномасини олмасдан ҳайдовчи бўлиб ишлаётганлар 50 000 рубль миқдорида жаримага тортилади.
  • Шахсий мақсад билан автомобил ҳайдаётган шахслар (яъни одам ташимасдан, ўз эҳтиёжи учун автомобил миниш) гувоҳномаларини Россияникига алмаштирмай фойдаланишлари мумкин.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Яндекс.Метрика