Оғир вазиятларда ёрдам олиш – ишонч рақамлари!

Ҳар қандай саволлар билан қуйидаги федерал телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин:

  • Фавқулодда ҳолат бўлса ёки зудлик билан тез тиббий ёрдамга муҳтож бўлиб қолсангиз Россиянинг қаерида бўлишингиздан қатъий назар, ҳар қандай мобил телефонидан 112 рақамига кўнғироқ қилинг. Вазиятни шошилмасдан дона-дона сўзлаб, тушунтиринг. 112 рақамига телефонингизда пул бўлмаса ҳам қўнғироқ қила оласиз.
  • Миграция масалалари бўйича федерал рақам 8-800-222-98-98 ёки +7 (495) 636-95-05 га кўнғироқ қилиб, вазиятингиз юзасидан рус тилида сўзлашиб, маслаҳат олишингиз мумкин.
  • Дин ва Ислом борасида саволларингиз бўлса +7 (499) 763-15-63  ёки  +7 (499) 763-13-11 га қўнғироқ қилиб, жавоб олишингиз мумкин.
  • Жиноят содир бўлган ҳолларда, ноқонуний ҳатти-ҳаракатларни пайқаганингизда 102 рақамига қўнғироқ қилишингиз керак.
  • Экстремизм ва терроризмга қарши курашиш, олдини олиш бўйича хабарларингизни 8-800-224-22-22 рақамлари орқали қолдиришингиз мумкин.
  • Муҳожирларнинг фарзандларини россия жамиятига мослашиши юзасидан 8-800-333-00-16 рақами орқали маълумот олишингиз мумкин.

Келтирилган барча телефон рақамларига Россиянинг қаерида бўлманг, бемалол телефон қилиб, маълумот олишингиз ёки хабар қолдиришингиз мумкин. Рақамларнинг деярли барчасига қўнғироқ бепул. 

мигрантларга ишонч телефони

Россияга келаётганлар нимани билишлари керак?

Россия Федерацияси майдон жиҳатидан дунёдаги энг катта мамлакат ҳисобланади. Пойтахти Москва шаҳри, энг катта мегаполислар сарасига киради. Россия кўп миллатлик давлат бўлганига қарамай деярли барча рус тилида сўзлашади. Давлат органларидан бошлаб, кўча-кўйдаги хизматлар ҳам рус тилида амалга оширилади. Шунинг учун, рус тилини билмайдиганлар Россияда ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишда қийналишади.

Россия ўз Конституциясида ижтимоий, ҳуқуқий давлат сифатида белгиланган. Инсон ҳуқуқи ва манфаатлари эса асосий омил деб эътироф этилган. Россия Федерациясида чет давлат фуқароси Россия фуқаросига тегишли бўлган деярли барча ҳақ-ҳуқуқларга эга. Асосий чекланишни сиёсий ҳуқуқлардагина сезиш мумкин.  Шунинг учун, ҳуқуқлари поймол бўлаётган ҳар қандай шахс ўз манфаатларини судга мурожаат ёки маъмурий  йўл билан ҳимоя қилиши мумкин.

Россияда дин мигрантларга ишонч телефонларива эътиқод борасида ҳам эркинлик кафолатланган. Лекин аҳолининг катта қисми христиан динининг православ таълимотига эътиқод қилади. Мусулмонларнинг сони христианлар сонидан анча кам. Лекин шунга қарамай деярли ҳар бир катта шаҳарда, маъмурий ҳудуд марказларида масжидлар фаолият юритади. Россия давлатчилиги ҳақида бу ерда ўқишингиз мумкин.

Турли можароларнинг олдини олиш ва миллатлараро мулоқотнинг сифатини ошириш учун, қуйидаги маслаҳатларни инобатга олинг:

*Рус тилини мукамммал ўзлаштириш устида ишланг;

*Мулоқот доирангизни (дўстларингиз, танишларингиз сонини кўпайтиринг) кенгайтиринг;

*Маҳаллий миллий жамоалар (ўзбеклар диспораси, маданий марказлар ва ҳоказо)га қўшилинг;

*Ҳеч қайси ноқонуний диний ташкилотнинг фаолиятида иштирок этманг;

*Ноқонуний йўллар билан муаммоларингизни ҳал қилишни ваъда қиладиган криминал гуруҳлар, экстремистик ташкилотларга яқинлашманг, улар билан ҳеч қандай алоқангиз бўлмасин.

 

 

 

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Яндекс.Метрика