2016 йил 18 июлда №109-ФЗ нинг хорижий фуқаролар ва апатридларни (яшаб турган давлатида фуқароликни олмаган шахсларни) миграцион рўйхатга олиш ҳақидаги 20-моддасига асосан ўрнатилган регламент хорижий фуқароларни Россияга вақтинча яшаш жойига (ёки келишдан мақсади меҳнат фаолияти бўлганида иш жойида) келганидан сўнг, биринчи 7 иш куни ичида вақтинча рўйхатдан ўтишни талаб қилади.
Шунингдек, юқорида таъкидлаб ўтилган модданинг 9-банди Россияда ўтказиладиган FIFA 2018 футбол бўйича Жаҳон чемпионати ва FIFA 2017 Конфедерациялар кубоги ўтказилиши муносабати билан хорижий фуқароларни миграцион рўйхатга олиш ўзига хос жиҳатларини ҳам қўшимча изоҳлайди.
Моддага асосан, процедура регламенти миграцион рўйхатга олиш ҳақидаги умумий Қонун билан эмас, балки 2013 йил 7 июндаги № 108-ФЗ рақамли 2017-2018 йилларда ўтказиладиган спорт тадбирларини ўтказишга тайёргарлик кўриш қоидалари ҳақидаги Федерал қонун ва бу тадбирлар билан боғлиқ қонундаги ўзгартиришлар билан тартибга солинади.
13-модданинг 1-банд иккинчи қисмига асосан: Россия Президенти спорт мусобақаларини ўтказиш пайтида хавфсизликни таъминлашни кучайтириш учун алоҳида чораларни, шу жумладан, хорижий фуқароларни кириши ва вақтинча яшаши ва туриши қоидаларини ўзгартиришни назарда тутади.
Шундай қилиб, чемпионатларни ўтказиш пайтида хавфсизликни таъминлашни кучайтириш чораларини тартибга солувчи 2017 йил 9 майдаги 202-рақамли Президент Фармонига асосан спорт мусобақалари ўтказиладиган Россия шаҳарларида мигрантларнинг туриш жойи бўйича вақтинча рўйхатга олишнинг қисқартирилган муддатлари ўрнатилади.
25.05.2018 дан 25.07.2018 гача Екатеринбург, Калининград, Нижний Новгород, Москва, Казань, Волгоград, Ростов-на-Дону, Санкт-Петербург, Саранск, Сочи, Самара каби шаҳарларда туриш жойлари ёки вақтинча яшаш жойлари бўйича рўйхатга олиш туриш жойлари ёки вақтинча яшаш жойларига келганидан бошлаб 24 соат давомида амалга оширилиши лозим.
Миграцион рўйхатга олиш Россия Федерацияси қонунчилиги томонидан ушбу процедура учун ўрнатилган ҳужжатлар тўпламини кўрсатишда амалга оширилади. Ҳужжатлар тўпламини қабул қилувчи томон ёки хорижий фуқаронинг ўзи РФ ИИБ ҳудудий бошқармасига тақдим қилиши мумкин.
Содда қилиб айтганда, кўрсатилган қоидалар қўйидагини билдиради:
- Кўрсатилган вақт муддати ичида юқорида санаб ўтилган шаҳарларда (ушбу ҳудудий-маъмурий тузилмалар чегарасида) мигрантлар рўйхатга олишни почта алоқаси пунктларида ёки МФЦ (кўп функционал марказларда) амалга ошира олмайди. Мажбурий тартибда мигрант фақатгина Россия Федерацияси ИИБ маҳаллий органига келиб, унинг РФ га келганлиги тўғрисидаги ҳужжатни, шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт) ва миграцион карта нусхаларини тақдим этиши лозим.
- РФ га келганлиги тўғрисидаги ҳужжатни Россия Федерацияси ИИБ маҳаллий органига келганидан сўнг кўпи билан 24 соат ичида тақдим этилиши лозим. Бу иш куни ёки иш куни эмаслигининг фарқи йўқ. Кўрсатиб ўтилган шаҳарларда спорт мусобақаларини ўтказиш пайтида миграцион рўйхатга олиш органлари ҳар куни, байрам ва дам олиш кунларисиз ишлайди.
- Кўрсатиб ўтилган ўзгартиришлар умуман олганда шунингдек юқори малакали мутахассислар категориясига киритиладиган хорижий фуқароларга ҳам тегишли бўлади.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ушбу меъёрларни шунингдек, РФ халқаро шартномалар бўйича мажбурий миграцион рўйхатга олиш қоидаси жорий қилинмаган мигрантларга, масалан Беларусь, ЕАЭС (Европа-Осиё Иқтисодий Ҳамдўстлиги: Армения, Қозоғистон, Қирғизистон) мамлакатлари, Украина ва бошқа фуқароларига ҳам тегишли бўлади.
Бошқача айтганда, FIFA 2018 футбол бўйича Жаҳон чемпионати ва FIFA 2017 Конфедерациялар кубоги ўтказилиши даврида миграцион рўйхатга олиш қоидалари барча хорижий фуқароларга, уларнинг фуқаролиги ва РФ даги статусидан боғлиқ бўлмаган равишда, шу жумладан патент ёки меҳнат фаолияти рухсатномасига эга бўлган хорижий фуқароларга, юқори малакали мутахассислар категориясига киритиладиган хорижий фуқароларга мажбурий бўлади.
Муҳим жиҳат! Санаб ўтилган қоидалар Россия фуқароларига, FIFA 2018 футбол бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилишида қатнашадиган хорижий фуқаролар ва апатридларга (яшаб турган давлатида фуқароликни олмаган шахсларга) (ўйинчилар, мураббийлар, ҳакамлар ва бошқ.) тегишли бўлмайди. Шунингдек, мазкур қоидалар FIFA, унинг шўъба ташкилотлари, миллий футбол ассоциациялари ва FIFA га тегишли бўлган конфедерацияларни вакили сифатида қатнашаётган шахсларни рўйхатга олишга ҳам тегишли бўлмайди.