Day archives: July 21st, 2017

“ЗАПРЕТ”: – Россияга келиш учун таъқиқ ҳақида батафсил

21.5

Бугунги кунда чет давлат фуқароси унга нисбатан таъқиқ қўйилган ёки қўйилмаганини икки усулда мустақил равишда билиб олиши мумкин. Биринчи усул ОНЛАЙН яъни Россия Федерацияси Ички Ишлар Вазирлигининг Миграция масалалари бўйича бўлими сайтида интерактив тизим орқали билиб олишлари мумкин (мана бу ерда). Бу учун интернет тармоғида айтиб ўтилган хизмат саҳифасини очиб, ўз маълумотларини киргизишлари керак бўлади. Юлдузча қўйилган жойларга маълумот тўғри, айни паспортдагидек киритилиши шарт. Иккинчи усул Россия Федерацияси Ички Ишлар Вазирлигининг Миграция масалалари бўйича бўлимига таъқиқ борасида маълумот учун ёзма мурожаат этишларидан иборат. Ариза ёзилганда шахсий маълумотлар тўғри келтирилишига алоҳида эътибор беришни унутманг. Аризада албатта тўлиқ исм-шарифингиз, туғилган санангиз, фуқаролигингиз, жинсингиз ва паспорт маълумотларингиз келтирилиши жоиз. Бундай ариза билан Миграция бўлимига ўзингиз ёки сизнинг номингиздан ишончнома (“доверенность”) орқали бошқа шахс ҳам мурожаат қилиши мумкин. Топиширилган аризага Миграция бўлими ҳодимлари 10 кун ўтиб, ёзма жавоб беришлари жоиз.

Яндекс.Метрика