ПАТЕНТСИЗ “КИРДИ-ЧИҚДИ” ҚИЛИБ ЮРГАНЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ ҲОЛАТИ ҲАҚИДА
“Россияга кириш-чиқиш тартиби ҳақидаги” ФЗ-114 рақамли Федерал Қонуннинг 27-моддасига кўра таъқиқлар чет давлат фуқаросининг Россияда қанча вақт ноқонуний яшаганлигидан келиб чиқиб, турли муддатларга қўйилади.
170 суткагача ноқонуний яшаганлиги учун 3 йил муддатга таъқиқ қўйилади;
170 суткадан 270 суткагача ноқонуний яшаганлик – 5 йиллик таъқиқ учун асос ҳисобланади;
270 суткадан ортиқ муддат ноқонуний яшаганлар учун 10 йил (максимал таъқиқ муддати) ичида Россия ҳудудига киришга таъқиқ қўйилади.