Monthly archives: July, 2017

FIFA-2018 муносабати билан киритилган ўзгаришлар ҳақида

россияда ишлаш запрет текшириш

2016 йил 18 июлда №109-ФЗ нинг хорижий фуқаролар ва апатридларни (яшаб турган давлатида фуқароликни олмаган шахсларни) миграцион рўйхатга олиш ҳақидаги 20-моддасига асосан ўрнатилган регламент хорижий фуқароларни Россияга вақтинча яшаш жойига (ёки келишдан мақсади меҳнат фаолияти бўлганида иш жойида) келганидан сўнг, биринчи 7 иш куни ичида вақтинча рўйхатдан ўтишни талаб қилади. Шунингдек, юқорида таъкидлаб ўтилган модданинг 9-банди …

“ЗАПРЕТ”: – Россияга келиш учун таъқиқ ҳақида батафсил

21.5

Бугунги кунда чет давлат фуқароси унга нисбатан таъқиқ қўйилган ёки қўйилмаганини икки усулда мустақил равишда билиб олиши мумкин. Биринчи усул ОНЛАЙН яъни Россия Федерацияси Ички Ишлар Вазирлигининг Миграция масалалари бўйича бўлими сайтида интерактив тизим орқали билиб олишлари мумкин (мана бу ерда). Бу учун интернет тармоғида айтиб ўтилган хизмат саҳифасини очиб, ўз маълумотларини киргизишлари керак бўлади. Юлдузча қўйилган жойларга маълумот тўғри, айни паспортдагидек киритилиши шарт. Иккинчи усул Россия Федерацияси Ички Ишлар Вазирлигининг Миграция масалалари бўйича бўлимига таъқиқ борасида маълумот учун ёзма мурожаат этишларидан иборат. Ариза ёзилганда шахсий маълумотлар тўғри келтирилишига алоҳида эътибор беришни унутманг. Аризада албатта тўлиқ исм-шарифингиз, туғилган санангиз, фуқаролигингиз, жинсингиз ва паспорт маълумотларингиз келтирилиши жоиз. Бундай ариза билан Миграция бўлимига ўзингиз ёки сизнинг номингиздан ишончнома (“доверенность”) орқали бошқа шахс ҳам мурожаат қилиши мумкин. Топиширилган аризага Миграция бўлими ҳодимлари 10 кун ўтиб, ёзма жавоб беришлари жоиз.

ПАТЕНТСИЗ “КИРДИ-ЧИҚДИ” ҚИЛИБ ЮРГАНЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ ҲОЛАТИ ҲАҚИДА

Россия чегара

“Россияга кириш-чиқиш тартиби ҳақидаги” ФЗ-114 рақамли Федерал Қонуннинг 27-моддасига кўра таъқиқлар чет давлат фуқаросининг Россияда қанча вақт ноқонуний яшаганлигидан келиб чиқиб, турли муддатларга қўйилади.

170 суткагача ноқонуний яшаганлиги учун 3 йил муддатга таъқиқ қўйилади;
170 суткадан 270 суткагача ноқонуний яшаганлик – 5 йиллик таъқиқ учун асос ҳисобланади;
270 суткадан ортиқ муддат ноқонуний яшаганлар учун 10 йил (максимал таъқиқ муддати) ичида Россия ҳудудига киришга таъқиқ қўйилади.

Яндекс.Метрика