Депортация “отмен” бўлгани йўқ

Миграция соҳаси жуда ҳам нозик масала. Айниқса Россия Федерацияси ҳудудида. Чунки ишлаш учун келаётганларнинг аксарияти интернетдан маълумот олиш этикаси билан таниш эмас. Албатта бу этика талаблари билан олий ўқув юртлари ёки махсус ўқув йўналишларида таништирилишини ҳисобга олсак, бу табиий ҳол. Ҳозирги кунда расмий манбаани, оддий қизиқувчиларнинг веб саҳифаларидан ажратиб олиш қийин. Айниқса интернет фойдаланувчиси олдида ўз тилида тушунарли бўлган сайтларнинг сони кам бўлиб турган пайтда, ахборотни ким бераётганига у қадар эътибор қаратилмайди.

Сўнгги кунларда “Юлдузча” деб номланган сайтнинг Россияда ишлаб юрганлар учун янгилиги оммалашган кўринади. Тарқатилган маълумотга кўра, гўёки Россияда ишлаётганларга энди қонунбузарчилик ҳолатида депортация эмас балки 7000 рубль миқдорда жарима қўлланилади. Бу хабарни видео шаклида кўриб, ҳақиқатдан ҳам бир қарашда ишончли маълумот деб ўйлаб қолишингиз мумкин. Чунки расмий сайтлар ва орган вакилидан интервью ҳам айтиб ўтилган.

Аслида эса бу хабар умуман тасдиқланмаган ва бирорта расмий сайтда бу ҳақида маълумот йўқ. РФ ДУМАсининг сайтида бўлиб ўтаётган ҳар бир жараён ҳақида сайт орқали етказилиб турилади. Ҳаттоки, ДУМАда кўтарилаётган таклифлар ҳам. Аммо депортация ўрнига жарима қўлланилиши ҳақида 22 декабрь санаси билан ДУМАнинг расмий сайттида ҳеч қандай янгилик  кўрсатилмаган. Ўзингиз ҳам текшириб, бунга амин бўлишингиз мумкин.

РИА Новости ахборот агентлигининг ҳам сайтида бу депортация борасида на хабар бор, на ёлғон виеодаги “интервью”. Демакки, ахборот агентлиги бу ҳақида ҳеч нарса ёритмаган. Айниқса 22 декабрьдан буён келтирилган ҳар бир янгилик ва хабарга синчковлик билан ёндашдик. Ҳеч нарса йўқ. Ўзингиз ҳам кўришингиз мумкин.

Якун қилиб, ахборот олишда расмий манбааларга таянишингизни сўраб қоламиз.

Ҳурмат билан,

Musofir.ru жамоаси.

Телеграмдаги каналга қўлишилиш учун тармоқда @MusofirRu ни қидиринг.

“ВКонтакте” тармоғида сайтимизнинг расмий гуруҳига ўтиш учун манбаа

“Одноклассники” ижтимоий тармоғидаги расмий гуруҳга ўтиш учун ҳавола 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Яндекс.Метрика