ПАТЕНТ ИМТИҲОНИ ҲАҚИДА БАТАФСИЛ

Патент олиш учун зарур бўлган яна бир жараён бу имтиҳондир. Муҳожирлардан имтиҳон олишдан мақсад жамиятда ўзлашиб кетишларини теран баҳолашдир.

patent uchun imtihonРоссияда ишлашни мақсад қилганлар учун имтиҳон топшириш ва керакли бални олиш энг муҳим босқич. Имтиҳонни омадли ўтганлик ҳақидаги гувоҳнома патент олиш учун энг асосий ҳужжатлардан бири. Энг кўп гувоҳ бўладиган ҳолатимиз бу имтиҳон ваҳимасига тушиб, саволлардан қўрқишлик. Қисқа қилиб айтганда, имтиҳондан қўрқиш керак эмас. Чунки биринчи навбатда саволлар кўп эмас. Кузатувчилар имтиҳондан аввал албатта консультация ўтказишади. Саволларингизга жавоб олишингиз, тушунмаган жойингизни аниқлаштиришингиз мумкун. Ва охир оқибат, имтиҳондан ўта олмасангиз, қайтадан имтиҳонга ёзилиб (товон пули янгидан тўланади) яна бир бор саволларга жавоб беришингиз мумкун.

Имтиҳон рус тили, Россия давлатчилиги тарихи ва Россия Федерацияси қонунчилигидан ўтказилади.

  1. Рус тилидан тест–имтиҳон 5та қисмдан иборат ва улар қуйидагилар:
  • Лексика. Грамматика – 25 та топшириқ учун 15 дақиқа вақт берилади.
  • Ўқиш (Чтение) – 10 та топшириққа 15 дақиқа вақт берилади.
  • Аудиоэшиттириш (Аудирование) – 10та топшириқ бажаралишига 15 дақиқа вақт ажратилади.
  • Ёзиш (Письмо) – 1 та топшириқ берилади ва 15 дақиқа вақт.
  • Сўзлаш (Говорение) – 10 дақиқа вақт ажратилади.
  1. Тарихдан ўтказиладиган синов 10 та тестни ечиш билан кифояланади. Бунинг учун сизга 15 дақиқа вақт берилади.
  2. Қонунчиликдан тест ҳам 10 та саволдан иборат холос. Саволларга жавоб беришингиз учун 15 дақиқа ажратилади.

Рус тилидан 60% жавоблар, тарих ва қонунчиликдан эса камида 5 тадан тўғри жавоб берилган бўлса патент учун имтиҳон топширилган ҳисобланади.

Тарих ва қонунчиликдан берилган саволлар жавоб вариантлари билан берилади. Вариантлардан тўғрисини танлаб, белгилаш керак бўлади холос. Рус тилидан эса имтиҳон 5 қисмдан иборат бўлгани учун қийинроқ туюлиши мумкун. Тахминан топшириқлар қандай бўлишини кўриб олишингиз учун сизда намуна юклаб олиш  имконияти бор. Эътибор беринг. Бу намуна холос. Имтиҳонда шу шаклда, шундай йўсинда тузилган бошқа топшириқлар бўлади.

ИМТИҲОНДА ИШТИРОК ЭТИШ УЧУН КЕРАКЛИ ҲУЖЖАТЛАР

Паспорт ва унинг нотариал тасдиқланган таржимаси, миграция варақаси, вақтинчлик турар жойидан рўйхатдан ўтганингиз ҳақидаги маълумот варақаси – “регистрация”.

ИМТИҲОН ҚАЕРДА ЎТКАЗИЛИШИ

Имтиҳон ўтказиш учун ҳар бир шаҳарда масъул олий таълим муассаси – университетлар бор. Москва каби катта мегаполисларда ундай масъул университетлар бир нечта бўлиши мумкун. Мисол учун, Москва шаҳрида бўлсангиз Россия халқлар дўстлиги университети (4500 рубль имтиҳон товони, университет сайтида маълумот) ва А.С.Пушкин номидаги давлат рус тили институти (институт сайтида имтиҳон ҳақида маълумот) да ўтказилади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Яндекс.Метрика