Саволларга жавоблар

-Патент тўлов кунидан бир кун ўтиб кетиб қолса, нима қилиш керак?

Патент тўловини ўз вақтида тўламас, автоматик равишда бекор қилинади.

-“Кирди-чиқди” қилиш учун Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга бориб келса булади?

Мутахассислар Ўзбекистонга бориб келишни тавсия қилади.Лекин ундай имконият бўлмаса, Қозоғистон, Озарбайжон, Украина, Молдова давлатлари чегараси “кирди-чиқди” учун тўғри келади.

-Патентимни бошқаларга пул тўлаб, қилдирган эдим. Хақиқийлигини қандай текширса бўлади?Ўзим бирон марта бирор жойга бормаганман.Тайёр қилиб, олиб келиб беришган.

Патент олувчининг иштирокисиз ҳеч нарса расмийлаштириб бўлмайди.Имтиҳон, тиббий қоғозлар ва бошқалардан ташқари, шахсан бармоқ изларингизни топширишингиз, ҳужжатларга имзо чекишингиз керак. Шунинг учун патентингизни зудлик билан Россия миграция хизматининг сервиси орқали текширинг.

-Тожикистон  фуқаролари патентсиз ишлаш имконияти борлиги ростми?

Виза талаб этилмайдиган мамлакатлар ичида патентсиз меҳнат қилиш ҳуқуқи Божхона Иттифоқига кирувчи давлат фуқароларида бор:  Қозоғистон, Қирғизистон, Белоруссия, Арманистон. Тожикистон ушбу Иттифоққа аъзо мамлакатлардан эмас.

-Патент имтиҳони қандай ўтади?

Патент олишдан аввал чет давлат фуқароси Федерация ҳудудида бемалол истиқомат қила олишини исботловчи жараён рус тили, Россия тарихи ва қонунчилигидан имтиҳон топшириши керак. Имтиҳон ҳақида батафсил ушбу мақолада келтирилган.

Медкомиссия қандай бўлади?

Патент олиш учун тиббий кўрикдан ўтиш керак. Қайси шифокорлар ҳузурида ўтказилиши ва қандай анализлар топширилиши борасида мазкур материалда маълумот топишингиз мумкун.

Саволларингизни қолдиринг

 

Яндекс.Метрика