ПАТЕНТ УЧУН ТИББИЙ КЎРИК ҲАҚИДА БАТАФСИЛ

Россияда меҳнат қилиш ниятини билдирганлар тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришлари  зарур бўлади. Улардан энг асосийси – патент ҳақида тўлиқ маълумот ушбу материалда берилган. Бу материалда патент учун тайёрланадиган ҳужжатлардан бири тиббий комиссия хулосаси ҳақида батафсил тўхталмоқчимиз.

Россияда ишлашни мақсад қилган барча чет давлат фуқаролари тиббий кўрикдан ўтиши мажбурийдир.

Патент учун тиббий кўрик нималардан иборат? Кўрик жамият ва атрофдагилар учун хавфли бўлган касалликларнинг бор-йўқлигини аниқлашга қаратилган. Кўрик терапевт,  фтизиатр, дерматовенеролог, психиатр-нарколог шифокорлари қабулида бўлиб ўтади.

Тиббий кўрикдан ўтиш жараёнида шунингдек ОИВ, сифилисларни текшириш учун қон топширилади, қоннинг клиник анализи ўтказилади. Бундан ташқари психотроп моддаларнинг бор-йўқлигини аниқлаш ва умумий текширув учун сийдик анализини топширилади.

Кўкрак қафасининг флюорографик сканнер текшируви ўтказилади.

Агар тиббий хулосага кўра текширилган шахсдан жамоатчилик учун хавф туғдирувчи инфекцион касаллик аниқланса миграция хизмати патент олишда рад жавобини беради.

Шундай қилиб, тиббий текширувдан ўтган шахс, миграция хизматига кейинги маълумотномаларни тақдим этади:

  • Тиббий кўрикдан ўтганлик ҳақида маълумотнома
  • ОИВ инфекцияси аниқланмаганлиги ҳақида сертификат

Бу маълумотномаларсиз патент расмийлаштириб бўлмайди.

ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР

Тиббий кўрикдан ўтиш учун йўл олган бўлсангиз, ўзингиз билан паспортингиз ва унинг нотарил тасдиқланган таржимаси, вақтинчалик турар жойдан рўйхатдан ўтганингиз варақаси (регистрация), миграция варақаларингизни олиб боришингиз керак.

Агар чет давлат фуқароси рус тилини билмаса ва эркин сўзлаша олмаса ўзи билан биргаликда тиббий текширувдан ўтиш учун таржимонни олиб бориши мумкун. Текширув давомида шифокорларнинг саломатлик борасидаги аниқлаштирувчи саволларига ёлғонсиз, яширишсиз рўй- рост жавоблар берилиши лозим.

Бирор тиббий модда, дорига аллергиянгиз бўлса, албатта шифокор қабулида ва хамширага анализ топширишдан аввал айтишни унутманг. Қон анализини топширганингиздан сўнг 10 дақиқа ичида оёқда тик турмасликка ҳаракат қилинг.

Тиббий кўрикни албатта шахсан ва давлат шифохона, поликлиникаларида ўтинг. Сиздан анализ олинаётган вақтда янги (!) шприц ва стерилланган анжомлардан фойдаланаётганларига эътибор қаратинг ва талаб қилинг. Бу сизнинг ҳуқуқингиз ва саломатлигингиз!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Яндекс.Метрика