Сўхда 150 ўринли ўқув маркази фаолияти йўлга қўйилди

Ёшларни мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш мақсадида, вилоят маданият бошқармаси томонидан ҳафта давомида турли тадбирлар ўтказилиб, мазкур тадбирларда 5.568 нафар ёшлар қамраб олинди.

Тошлоқ туманидаги хизмат кўрсатиш техникумида мономарказ фаолият бошлади. Мономарказда сартарошлик, тикувчилик, мебель ишлаб чиқариш, пластик профиллар билан ишловчи уста, рус тили курси, лимончиликни ўргатиш бўйича ўқув курслари ташкил этилди.

Сўх туманида ёшларни олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичларини ошириш мақсадида Тул маҳалласида ҳудудида жойлашган «Ёшлар меҳнат гузари» биносида кимё, математика, инглиз тили, ўзбек тили ва адабиёти фанлари бўйича 150 ўринли ўқув маркази фаолияти йўлга қўйилди.

Фарғона шаҳри ва Бешариқ, Учкўприк туманларида меҳнат ярмаркалари ташкил этилиб, унда 11 нафар ёшлар доимий иш билан таъминланди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Яндекс.Метрика