Фарғонада ёшлар бандлигига эътибор қаратилмоқда

Фарғона вилоят бандликка кўмаклашиш маркази томонидан 55 нафар ёшлар бандлиги таъминланди.

Фарғона шаҳрида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагини билдирган 5 нафар ёшларга вилоят Марказий банки томонидан умумий ҳисобда 149.8 млн сўм кредит маблағи ажратилди.

Шунингдек, Сўх туманидаги ижтимоийлашув тадбирлари давомида жазо муддатини ўтаб қайтган 1991 йилда туғилган Сўх тумани, Тул маҳалласида яшовчи М.Камолов 1 дона музлаткич, 1 млн сўмлик бадиий китоблар жамламаси ҳамда унинг ота-онаси учун дам олиш масканига йўлланмалар берилди.

Бундан ташқари, Тошлоқ туманида сектор раҳбарлари иштирокида ёшлар билан учрашув ўтказилди. Учрашувда 10 нафар маълумотга эга бўлмаган ёшларни ишга жойлаштириш масаласи ҳал этилди.

Шунингдек, Ёзёвон туманида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги «Шарқий» ҳарбий округ ходимлари томонидан ҳарбий ватанпарварлик фестивали ўтказилди. Ушбу фестивалда 2700 нафар ёшлар фаол иштирок этди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Яндекс.Метрика