Фарғона Ўзбекистон, Тожикистон Қирғизистон ёшлари иштироки халқаро фестивал ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўтган йил сентябр ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқида “Бизнинг асосий вазифамиз – ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратиш, зўравонлик ғояси “вируси“ тарқалишининг олдини олишдир” , – дея таъкидлаб,аъзо давлатларда БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенсиясини ишлаб чиқиш ҳамда БМТ Бош Ассамблеясининг “Маърифат ва диний бағрикенглик” деб номланган махсус резолюциясини қабул қилиш таклиф этганеди.

Ушбу ташаббус натижаси ўлароқ, жорий йилнинг 11-12 март кунлари Фарғона шаҳрида Қирғизистон Республикасининг Ўш, Жалолобод, Боткен вилоятлари ва Тожикистон Республикасининг Сўғд вилояти ёшлари иштирокида ўтказиладиган “Келажакни терроризмсиз қурамиз” шиори остида халқаро ёшлар фестивалини ўтказиш режалаштирилган.

Қайд этиш керакки, экстремизм ва терроризм таҳдидларига қарши курашиш бўйича “ўзбек модели” шарофати билан мамлакатимизда терроризм билан боғлиқ жиноятлар сони ўтаётган йилда 1,7 баробар камайган.

2018 йилда Ўзбекистонда 30 ёшгача бўлган шахслар ўртасида терроризм ёʻналишида қайд этилган жиноятлар сони 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 65,7 фоиздан зиёд пасайган.

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Яндекс.Метрика