Фарғона ёшлари халқаро спорт ареналарида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 мартдаги ПФ-5368-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда ўқувчи ёшлар ва талабаларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиши тизимини такомиллаштириш, истеъдодли ёшларни саралаб олиш ва спорт турлари бўйича миллий терма жамоалар захирасини шакллантириш, шунингдек, спортчиларни тиббий таъминлаш ишларини ташкил этиш мақсадида Фарғона вилоят халқ таълим бошқармаси тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари турли халқаро спорт мусобақаларида иштирок этиб, муносиб ўринларни эгаллаб келишмоқда. Қуйида уларни таништириб ўтамиз.

maxresdefault

Робяхон Сардорова, Марғилон шаҳридаги 10-умумий ўрта таълим мактаби 10-синф ўқувчиси спортнинг шахмат туридан 2016 йил “Ташкентская осень” мусобақасида 1-ўрин, 2016 йил Вилоят чемпионатида 1- ўрин, 2017 йил вилоят биринчилигида 1-ўрин, 2018 йил Ўзбекистон чемпионатида 2 ва 3 ўринни эгаллаган бўлса, 2018 йил Грузиянинг Батуми шаҳрида “Open1” турнирида 1-ўрин, “Қарши Open” халқаро турнирида 1-ўрин, “Олмота Open” халқаро турнирида 4-ўринни эгаллаб қайтди.

IMG_20190211_174117_206 ZAKLADKA1 копия

Яна бир қахрамонимиз, Ғуломов Хикмат Хайитали ўғли 2002 йил Ўзбекистон туманида туғилган. Ўзбекистон тумани 13-мактаб ўқувчиси Россиянинг Қозон шаҳрида спортнинг белбоғли кураш туридан Жаҳон чемпионатида 45 кг вазнда фахрли 1-ўринни эгаллаб, юртимиз байроғини кўкларга кўтариб қайтди. Муваффаққиятли юришлар давом этиб, 2018 йил Андижонда Республика чемпионатида 1-ўрин, 2018 йил Қорақолпоғистонда Республика чемпионатида 1-ўрин, 2018 йил Тошкент шаҳрида саралаш мусобақасида 1-ўринни эгаллаган.

Спорт таълим-тарбия тизимининг узвий қисмига айланди. Айниқса, ёшларимиз орасида сузиш, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, дзюдо, бадиий гимнастика ва спорт гимнастикаси, футбол, стол тенниси, кураш, миллий ва юнон-рум кураши, бокс, енгил атлетика сингари спорт турларига қизиқиш ортиб, жисмоний тарбия билан шуғулланиш кундалик вазифага айланиб бормоқда.

Шундай ёшларимиздан бири бўлган Учкўприк туманида туғилган 5 карра Ўзбекистон чемпиони Эминжонов Музаффар Эркинжон ўғли ҳақида бугунга қадар кўплаб мақолалар чоп этилиб улгурган. Ёш спортчи, 11-синф ўқувчиси, спортнинг шахмат туридан 2015 йил Москва шаҳрида “MOSKOV OPEN” иштирокчиси, “Глек” турнири ғолиби, 2015 йил Жанубий Корея давлати Сувон шахрида Осиё чемпионати иштирокчиси, Грецияда жаҳон чемпионати иштирокчиси, 2017 йил “KAZAHSTAN OPEN” мусобақаси иштирокчиси, 2017 йил Сочи шаҳрида ўқувчилар ўртасида ўтказилган Жаҳон чемпионатида блиц йўналишида 1-ўрин, 2018 йил Таиланд давлатида Осиё чемпионати иштирокчиси, 2018 йил Тошкент шаҳрида Ғарбий Осиё Чемпионатида рапид йўналишида 2-ўринни эгаллаган

Навбатдаги чемпионимиз билан учкўприклик ёшлар фахрланса арзийди. Солиев Нодиржон Носиржон ўғли 2003 йил туғилган. Учкўприк тумани 17-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси. Спортнинг карате-до туридан 2018 йил Франция давлатининг Париж шаҳрида “Париж OPEN” мусобақаси иштирокчиси,  2018 йил Россия Федерацияси Сочи шаҳрида “Сочи OPEN” турнири ғолиби, 2019 йил Ҳиндистон давлатининг Калкутта шаҳрида Осиё Чемпионатида карате-до йўналишида 1-ўринни эгаллаган.

Тошлоқлик спортнинг турон якка кураш туридан Ўзбекистон чемпиони Мирзаумаров Мухаммадқодир Махаммаджон ўғли туманнинг 10-умумий ўрта таълим мактабида тахсил олади. 2013-йил вилоят биринчилигида 1-ўринни, 2016 йил Тошкент шахрида Ўзбекистон турнирида 1-ўринни, 2017 йил Қозоғистон Республикаси Чимкент шаҳрида ўтказилган Жаҳон Кубоги 3-ўринни эгаллаган.

Хулоса қилиб айтганда, ёшларимиз орасида мана шундай иқтидор эгаларининг борлиги юртимизда ёшларга яратилган имкониятлари натижасидир. Барча жабхаларда яратилган кенг имкониятлар албатта ёшларнинг баркамол авлод сифатида вояга етиб, Ўзбекистонимизнинг буюк келажагини барпо қилиши, унинг дунёнинг энг ривожланган демократик давлатлари қаторидан муносиб ўрин эгаллаши йўлида ўз куч-ғайратларини, билим ва иқтидорини, интеллектуал салоҳиятини сафарбар этишида тамал тоши бўлиб хизмат қилади.

@dilrabo_travel-9642 13494 IMG_20190211_173750_179 photo_2018-08-31_22-43-46 samarkand

.

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Яндекс.Метрика