Фарғона вилоятида балиқчилик тармоғи ривожлантирилмоқда

 __41caa10b365954e06a4d7f427cbe84dd

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 апрелдаги «Балиқчилик тармоғини жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3657-сонли Қарори ижроси доирасида Фарғона вилоятида бир қатор чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Жумладан, вилоятда балиқчилик йўналишида 300 дан ортиқ хўжаликлар фаолият кўрсатиб, улар томонидан 1.361 гектар табиий ва 3.400 гектар сунъий сув хавзаларида маҳаллий ва интенсив усулда балиқ етиштириб келинмоқда.

Ушбу жараёнда, балиқ етиштиришнинг замонавий усулларини Республикамиз худудига олиб кириш мақсадида балиқ етиштириш бўйича узоқ йиллик билим-малакага эга Вьетнам ва Хитой давлатларидан мутахассислар жалб қилиниб, улар иштирокида амалий-ўқув машғулотлари ташкилланиб, интенсив усулда балиқ етиштириш йўлга қўйилган.

Хусусан, Фарғона вилоятидаги табиий сув хавзаларида «Каркидон Садок балиғи», «Valley fish» ва «Prod fish trade» МЧЖлар томонидан 72 м3 хажмли қафасларда балиқ етиштирилиб, юқори самарадорликка эришиб келинмоқда.

Шунингдек, хорижий зотдор балиқ турларини кўпайтириш мақсадида, «Bars international company» МЧЖ томонидан 300 тн балиқ етиштириш қувватига эга ёпиқ сув айланма тизими ташкил этилиб, 60 та ёпиқ ховузлар ва 3 та инкубация шкафлари ишга туширилиб, Франция давлатидан форель балиқ уруғлари олиб келинган.

Бундан ташқари, бир неча йиллардан буён самарасиз фойдаланиб келинган Данғара туманидаги собиқ «Урай» МЧЖга тегишли 382 га ер майдони вилоят хокимлиги томонидан «Фаргонабалиқсаноат» МЧЖга бириктириб берилиб, хозирда мазкур ер майдонларида балиқ етиштириш ва қайта ишлашни ташкил қилиш бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Ҳозирда бошланғич қиймати 5 млрд. сўмни  ташкил қиладиган йилига 1.000 тн балиқ етиштириш ва 200 тн қайта ишлаш қувватига эга лойиха устида иш олиб борилмоқда. Лойиха якунида 30 та янги ишчи ўрни яратиш ҳамда «Уста балиқчи ўқув курси»ни йўлга қўйиш режалаштирилган.

Шу билан бирга, мазкур худудга чет эл инвесторларини жалб қилган холда экотуризмни шакллантириш назарда тутилган бўлиб, улар учун барча шарт-шароитлар яратиб келинмоқда.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Яндекс.Метрика