Жахон чемпиони муносиб тақдирланди

виет всввм ввв

Ўзбекистон тумани ХТБга қарашли 13-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Ҳикматжон Ғуломов Россия Федерациясида ташкил этилган белбоғли кураш бўйича Жахон биринчилигида муносиб иштирок этиб, чемпионликни қўлга киритди ва олтин медаль билан жонажон юртига қайтиб келди.

Туман ҳокмимлигида жахон чемпионини қутлаш маросими ташкил этилди. Туманимиздаги умумтаълим мактаби ўқувчилари, ота – оналар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирни туман ҳокими К.Джураев очди ва жахон чемпионини эришган улкан ютуғи билан муборакбот этди.

– Ҳикматжон Ғуломовнинг қўлга киритган олтин медали мамлакатимиз, вилоятимиз, асосийси туманимиз шон-шухратини юксакларга кўтарди, – дейди туман ҳокими ўз сўзида. Умид қиламанки, спортчимиз янада юксак марраларни забт этади ҳамда туманимиз обрўсига обрў қушади.

Шундан сўнг, туман ҳокими ўринбосари И.Турсунов, туман халк таълими бўлими мудири Н.Нишонова, «Нуроний» жамғармаси туман бўлими раиси М.Дехконов, чемпионнинг устозлари А.Юнусов, Д.Юнусовалар хамда отаси Х.Турсуновлар сўзга чиқиб, спортчимизнинг қўлга киритган мувоффаққияти билан самимий табрикладилар. Ғолиб спортчига туман ҳокими К.Джураев томонидан эсдалик совғалар топширилди.

Ғолиб спортчини шарафлаш тадбири 13-умумтаълим мактаби педагогик жамоаси ва ўқувчилари томонидан тантанали равишда ташкил этилди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Яндекс.Метрика