ПАТЕНТСИЗ “КИРДИ-ЧИҚДИ” ҚИЛИБ ЮРГАНЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ ҲОЛАТИ ҲАҚИДА

Россияга аслида меҳнат қилиш мақсадида келган чет давлат фуқаролари  ишлаш учун керакли ҳужжатларни расмийлаштирмасдан чегарага ҳар 3 ойда бориб келиб, миграция картаси ва “регистрация” (вақтинчалик рўйхтадан ўтганлик маълумотномаси)ларини янгилаб келишлари тенденцияси ҳалигача кузатилади.

Россия чегараЧегарага ҳар уч ойда бориб, миграция картасини янгилаб, Россия ҳудудида қонуний юрибман деб ўйлаш хато ҳисобланади. Чунки гарчи чегара ҳудудда божхона ходимлари ҳеч нима демай Россияга киргазишган бўлса ҳам, бундай ҳатти-ҳаракат “Чет давлат фуқароларининг Россиядаги ҳуқуқий ҳолати ҳақида” ги  ФЗ-№115 Федерал қонунининг 5-моддасига зид ҳисобланади. Ушбу моддада чет давлат фуқароси Россия ҳудудида 3 ой бўлгандан кейин, Федерацияни навбатдаги 3 ойга тарк этиши кераклиги аниқ кўрсатилган. Уч ой Федерациядан ташқарида бўлиб, қайтилгандагина унинг миграция картаси қонунан тўғри янгиланган ҳисобланади.  Чет давлат фуқаросининг Россияни тарк этганига уч ой бўлмай қайтиб келиши Федерациянинг кирди-чиқди тартибини бузишлик ҳисобланиб, маъмурий жавобгарлик  – “запрет  на въезд” (Россияга кириш учун таъқиқ) ёки “запрет на пребывание”  (Россияда яшаш учун таъқиқ) кўринишларининг қўлланилиши учун асос бўлиб хизмат қилади.  Миграция базаси кечикиб бўлса ҳам  чегарани вақтидан олдин ноқонуний кечиб ўтганларнинг рўйхатини янгилаб туради. Шунинг учун, 90/180 қоидасини бузиш умуман тавсия этилмайди.

 “Россияга кириш-чиқиш тартиби ҳақидаги” ФЗ-114  рақамли Федерал Қонуннинг 27-моддасига кўра таъқиқлар чет давлат фуқаросининг Россияда қанча вақт ноқонуний яшаганлигидан келиб чиқиб, турли муддатларга қўйилади.

  • 170 суткагача ноқонуний яшаганлиги учун 3 йил муддатга таъқиқ қўйилади;
  • 170 суткадан 270 суткагача ноқонуний яшаганлик – 5 йиллик таъқиқ учун асос ҳисобланади;
  • 270 суткадан ортиқ муддат ноқонуний яшаганлар учун 10 йил (максимал таъқиқ муддати) ичида Россия ҳудудига киришга таъқиқ қўйилади.

Чет давлат фуқароси бу каби таъқиқларга дуч келмаслиги учун биринчи навбатда  90/180 қоидасини бузмасдан Федерация ҳудудига кириши  тавсия қилинади. Миграция картаси билан Россияга кирилгандан сўнг, ишлаш учун патент (визалик давлатлар учун ишлаш учун рухсатнома) ёки Россияда вақтинчалик яшаш учун рухсатнома (РВП) расмийлаштириш тавсия этилади. Агар ушбу ҳужжатлардан бирини расмийлаштиришга имкон бўлмаса, Федерация ҳудудини регистрация вақти тугагач навбатдаги 3 ойдан кам бўлмаган муддатга тарк этиш тавсия қилинади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Яндекс.Метрика