ҚАНДАЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ ОЛИБ ЮРИШ КЕРАК?

Бугунги кунда муҳожирларнинг аксарияти ўзи билан қандай ҳужжатлар олиб юриши кераклигидан бехабар. Шунинг учун дастлабки мавзулардан бирини мазкур маълумотдан бошладик. Чунки ҳар қандай ҳолатда текшириш учун талаб қилинадиган ҳужжатларни ўзимиз билан олиб юришимиз керак.Айниқса ҳозир Ички ишлар вазирлиги ва Федерал миграцион хизмат органлари бирлашгани учун жойларда катта текширувлар янада кўпайган.

kak_proverit_migracionnuyu_kartuДемак, Россия давлати қонунчилигига кўра Федерация ҳудудида қонуний равишда яшаб келаётган муҳожирлар қуйидаги ҳужжатларга эга бўлишлари шарт ва текширув вақтида айнан шуларни тегишли орган вакилларига кўрсатишингиз керак:

  1. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт)
  2. Миграция варақа
  3. “Регистрация” (турар жойдан рўйхатдан ўтганингиз ҳақида варақа)
  4. Патент (агар ишлаш учун келган бўлсангиз)
  5. Патент солиғи тўланганлиги ҳақидаги барча чеклар
  6. Иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномаси (Миграцион хизматга топширганлик ҳақидаги қайд билан)
  7. Тиббий суғурта полиси
  8. Индивидуал солиқ рақами (ИНН)
  9. Шахсий ҳисоб суғурта рақами варақаси (СНИЛС)

Эслатиб ўтамиз, келтирилган ҳужжатларнинг барчаси амалда, яъни муддати тугамаган бўлиши керак. Агар бирорта ҳужжатингизни муддати тугаган бўлса, албатта янгитдан тайёрлашни ёки муддатни узайтиришни унутманг. Мазкур ҳужжатларнинг йўқлиги 7000 рубльгача жарима ёки Россия ҳудудига кириш учун таъқиқга сабаб бўлиши мумкун.

Ушбу ҳужжатларга умуман эга бўлмаган фуқаролар Россия ҳудудида ноқонуний яшаб келаётган ҳисобланади.

Қора ҳарфлар билан ажратиб кўрсатилган ҳужжатларни ўзингиз билан олиб юришингиз керак. Қолганлари талабга мувофиқ кўрсатилади. Ўзингиз билан олиб юришингиз шарт эмас.

 Фойдаланилган манбаа

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Яндекс.Метрика