ПАТЕНТ ТЎЛОВИ КЕЧИКСА

Патент билан ишлаб юрган чет эл фуқаролари жуда ҳам кўп учрайдиган вазиятлардан бири солиқ тўлаш муддатидан кеч қолиш.

Маълумки патентнинг тўлови ҳар ой маълум бир кунда амалга оширилади.  Мисол учун Шерали ҳар ойнинг 15 куни тўласа, Аброр 21 куни тўлайди. Бироқ ушбу муддатдан тўлов кечикиб қолса нима бўлади?

Афсуски, тўлов муддати куни кечиктирилса – патент автомат равишда бекор қилинади.  Бекор қилинган патентни қайтадан тиклаб бўлмайди. Патент тўланиши керак бўлган кундан бошлаб 14 кун ичида Россиядан чиқиб кетишингиз керак. Агар ишлаш мақсадингиз бўлмаса, албатта. Лекин ҳали ишламоқчи бўлсангиз 14 кун ичида кирди – чиқди қилиб, янгитдан патент учун ҳужжатлар тўпланмасини топширишингиз керак. Шунинг  учун дастлабдан патент учун тайёрлаган ҳужжатларингизни сақлаб қўйинг. Қайтадан патент тайёрлашда уларнинг тайёрлиги жараённи анча тезлаштиради (мисол учун, имтиҳон гувоҳномаси, ИНН ва бошқалар тайёр сизда, кутмайсиз).

patent_chekiКўпинча патент тўлов кунидан кеч қолгач, кирди чиқди ҳам қилмай, омадига ишониб юраверганларни учратамиз.  Албатта ўта омадли бўлсангиз, ҳеч нарса қилмас, кечроқ тўлаб, кейинги ой яна ўша белгиланган кунда солиқни ўтказарсиз. Ҳеч нарса бўлмас.. Аммо қонунан қараганда, тўлов куни кечиккан кундан бошлаб Россия Федерациясида ноқонуний яшаб, ишлаётган ҳисобланасиз ва бундай қонунбузарчиликнинг  жазоси – депортация.

Демак, патент тўлови кеч қолдими, вазиятингизга қонуний баҳо беринг. Кейинг кунлари тўлаб ўтирмасдан, шу пулни кирди-чиқдига сарфлаб, янгитдан патентга топширинг. Албатта кирди-чиқди қилганингиздан сўнг сизда 30 кун давомида патент расмийлаштириш имконияти бор. Бу йўлни танласангиз, қонунан ҳеч қандай эътироз бўлмайди.

Муаллифдан: бир танишим ҳар ой белгиланган кунда патент тўловини тўлайди. Бир куни “ҳали бирор марта тўловни қолдирмадинг, шунча ойлигингни ушлаб қолишди…” деб турсам, чўнтагидан $100 чиқариб, “шу “кал тоғам” доим бир чеккада шунақа ҳолларда ёрдам бериш учун дам олиб туради-да” деб қолди. Роса хурсанд бўлгандим. Макарон еса ҳам, ойлик ушланиб қолиш ҳоллари ҳақида қайғуриб, ғалванинг олдини олиб қўйганига қойил қолгандим!  Сиз ҳам, шароитингиз бўлса, шундай йўл тутинг…

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Яндекс.Метрика