ҲУЖЖАТЛАРНИ ТЕКШИРИШ УЧУН ИМКОНИЯТЛАР

Россия федерацияси Президентининг 156 сонли қарорига кўра Федерал миграцион хизмат (ФМС) Ички ишлар вазирлиги бош бошқармаси (ГУ МВД) тасарруфига ўтганлиги  учун  2016 йил 5 майдан бошлаб, fms.gov.ru  сайти  фаолиятини тўхтатган. zapretni-tekshirish

Эндиликда миграция соҳасидаги барча масалалар ИИВ ББ (ГУ МВД) масъулиятида бўлганлиги учун барча маълумотлар – гувм.мвд.рф  сайтида эълон қилинади.

ЭНДИ ҲУЖЖАТЛАРНИНГ ҲАҚИҚИЙЛИГИ ВА “ЗАПРЕТ”НИ ҚАНДАЙ ТЕКШИРСА БЎЛАДИ?

Ҳужжатлар (РВП, ВНЖ)нинг тайёрлиги, Россияга кириш учун таъқиқни ва патентнинг ҳақиқийлигини текшириш каби имкониятлар аҳамиятли бўлгани учун ИИВ ББ/ГУ МВД ўз сайтида ушбу имкониятлардан фойдаланишни таклиф этади.

 2016 йил 5 майдан бошлаб сиз:

Россияга кириш учун таъқиқ бор-йўқлигини бу ерда текширишингиз;

Россияга келиш учун таклифнинг ҳақиқий эканини текшириш учун ушбу ҳаволадан фойдаланишингиз;

Патентнинг ҳақиқийлигини ва маълумотларни ушбу ҳаволадан билишингиз;

Россия фуқароси паспортининг ҳақиқийлигини мазкур ҳаволада текширишингиз мумкун.

Ҳозирги кунда “запрет”ни текшириб бериш учун пул оладиган одамлар кўпайиб кетган. Ҳар хил чиройли катта маъноли сўзларни ишлатиб, “у танишим, бу танишимдан биламан” дейдиган одам ҳам юқорида келтирилган сайт имкониятларидан фойдаланиб, маълумот аниқлаштиради. Шунинг учун бировга бепул бўлган нарса учун пул тўламасдан, биз келтирган рўйхатда кўк ёзувли сўз бирикмаларига боссангиз бўлди.  Ўзингизга керакли маълумотни умумий федерация базасидан билиб оласиз.

Саволларингизни изоҳлар орқали йўллашинги мумкун.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Яндекс.Метрика